Шавкат Мирзиёев Япония делегациясини Ўзбекистонга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Япония делегациясини Ўзбекистонга таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Япония бош вазири билан суҳбатда ўзбек-япон стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди, деб хабар қилади, Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири ва ҳукуматига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватлагани, шунингдек коронавирусга қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини бартараф этишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

"Япония томони эса Корея ярим оролини ядросизлантириш ва ўғирланган Япония фуқароларини қайтариш масалаларида Тошкент томонидан доимий равишда қўллаб-қувватланаётгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирди", дейилади хабарда.

Икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Япония томони шу йил июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланадиган халқаро конференцияни қўллаб-қувватлаши ва иштирок этишини билдирди.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Президенти Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг муваффақиятли ўтишини тилади, шунингдек, Бош вазир Ёсехиде Сугени республикага таклиф қилди.

Aввалроқ, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раҳбари Танзила Нарбаева билан Россияга ташрифи ва сафар таассуротлари борасида суҳбатлашгандик.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал