“Тошкент менинг Ватаним”. Россия президенти маслаҳатчиси Ўзбекистондаги ватандошлар билан учрашди

“Тошкент менинг Ватаним”. Россия президенти маслаҳатчиси Ўзбекистондаги ватандошлар билан учрашди

Россия Федерацияси Президентининг маслаҳатчиси, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Валерий Фадеев “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига ташриф буюрди. У ерда ватандошлари билан учрашди.


Тадбирда рус, татар, бошқирд, қрим-татар маданият марказлари вакиллари иштирок этди. Улар орасида тарихчилар, ёзувчилар, социологлар, ноширлар, журналистлар, Тошкентдаги “Русларуйи” ходимлари бор эди.

Суҳбат чоғида Фадеев Тошкент ўзи учун бегона шаҳар эмаслиги, чунки шу республика пойтахтидадунёга келганини таъкидлади. Бундан ташқари, айнан Тошкентда Россия президентининг маслаҳатчиси бошланғич мактабда таҳсил олган.

“Синфимизда ўн иккита миллат бор эди, ҳаммамиз бир-биримиздан фарқ қилардик, лекин бизда бир хислат, бир туйғу бор эди, бу биродарлик деб аталарди. Иттифоқнинг қулаши билан одамлар ўртасидаги, янги давлатлар ўртасидаги муносабатлар ўзгарди. Аммо Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда, бахтимизга, бизнинг болаларча туйғумиздаги каби сақланиб қолди”, –деди Фадеев.

Унинг фикрича, Тошкент дунёдаги энг тез ривожланаётган шаҳарлардан бири. Шу билан бирга, республика пойтахтида архитектура ва режалаштиришга жуда нозик муносабат мавжуд. Фадеевнинг айтишича, шаҳар йилдан-йилга ободонлаштирилмоқда.

Учрашув иштирокчилари дунёнинг замонавий тузилиши, фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва унинг замонавий Россиядаги ролини муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, суҳбатда таълим, ёшлар, ватандошларни қўллаб-қувватлаш, адабиёт ривожи каби мавзулар ҳақида сўз борди.

Фадеев, шунингдек, “Инсон ва замонавий дунё қадриятлари” халқаро конференциясида иштирок этди. Тадбир Самарқанд давлат университети ва ўзи раҳбарлик қилаётган Россия давлат гуманитар университети томонидан ташкил этилган.


Фадеевнинг сўзларига кўра, икки университет ўртасида яқин алоқалар мавжуд. Унинг қўшимча қилишича, гап филиал ташкил этиш, қўш диплом дастурини жорий этиш, шунингдек, умумий иш кун тартиби ҳақида бормоқда.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал