Тожикистон Бош вазири Тошкентга келди

Тожикистон Бош вазири Тошкентга келди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистон Республикаси Бош вазири Коҳир Расулзода бошчилигидаги делегация мамлакатимизга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Aбдулла Aрипов кутиб олди.

Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан танишиш ҳам ўрин олган.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунида бир қатор шартномалар имзоланади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Тожикистон Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Aбдужаббор Aзиз Раҳмонзодани қабул қилди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал