Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ва ўзбек-тожик муносабатларининг ривожланиши

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси ва ўзбек-тожик муносабатларининг ривожланиши

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Тожикистон Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Aбдужаббор Aзиз Раҳмонзодани қабул қилди.

Икки қардош мамлакат раҳбарлари саъй-ҳаракати туфайли, бугунги кунда ўзбек-тожик халқлари ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилиб, жадал суръатларда ривожланиб бормоқда.

Вазир элчини Ўзбекистондаги фаолияти бошланиши билан табриклади ва унга юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақият тилади.

Томонлар бўлажак тадбирлар жадвалини юқори ва олий даражада кўриб чиқишди, шунингдек минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашишди..

12 апрель куни Aбдулазиз Комилов Россия Федерациясининг мухтор элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал