Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари қўшма машғулотлар учун Ҳарб-майдон полигонига келишди

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари қўшма машғулотлар учун Ҳарб-майдон полигонига келишди

Ўзбек-рус-тожик қўшма ҳарбий машғулотларида қатнашиш учун 200 га яқин ўзбекистонлик ҳарбийлари Тожикистонга етиб келишди.

Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қуролли кучлари бўлинмаларининг машғулотлари 5 августдан 10 августгача Тожикистоннинг Ҳарб-майдон полигонида бўлиб ўтади. У ерга Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари аллақачон етиб боришди.

Ҳарбий бўлинмалар Термиз полигонидан 200 километрга яқин масофани босиб ўтишди. Ўқув майдонига етиб келган ҳарбийлар қўмондонлик пунктларини жойлаштишди ва ўқ отиш майдонларини жиҳозлашни бошладилар.

Учта давлат ҳарбий хизматчилари давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтувчи қуролли гуруҳларни йўқ қилиш бўйича тактик ҳаракатларни ишлаб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, Aфғонистондаги ҳарбий-сиёсий вазият кескин ёмонлашган. Бу ерда Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун қандай ҳамкорлик қилишини айтиб айтиб ўтгандик.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал