Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан хавотир билдирди

15 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан хавотир билдирди.

Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида шундай дейилади:

– Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Гап Эроннинг 14 апрель оқшомида Исроилга учувчисиз учоқлари томонидан берилган зарбасиҳақида кетмоқда. Исроилдаги ҳужумда 31 киши яраланган. Ҳужум 1 апрель куни 13 кишининг ҳаётига зомин бўлган Дамашқдаги Эрон консуллигига Исроил томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумига жавоб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда Фаластин-Исроил можаросининг авж олиши бошланди ва у ҳозиргача давом этмоқда. Ўзбекистон бир неча бор томонларни можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирган.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал