Подпишитесь
на наш Telegram канал

БМТ “Ўзбекистон 2030 стратегияси” ни амалга оширишда ёрдам беради. Бу ҳақда 19 сентябр куни БМТ Бош котиби ва Ўзбекистон Президентининг учрашувида айтиб ўтилди.
Учрашув Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси умумий муҳокамалари доирасида бўлиб ўтди.
Антониу Гутерриш янги «Ўзбекистон – 2030» ислоҳотларстратегиясига киритилган мақсад ва вазифларнингкўламдорлигини, улар Барқарор ривожланиш мақсадларибилан тўлиқ ҳамоҳанглигини алоҳида қайд этди. БМТ ваунинг барча институтлари ушбу дастурий ҳужжатни амалгаоширишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Томонлар Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик мисликўрилмаган юксак даражага чиққани мамнуният билан қайдэтилди. Биргаликда қарийб 140 та дастур ва лойиҳалармуваффақиятли амалга оширилмоқда. Ўзбекистонташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 6 та резолюцияси қабул қилинди, Оролбўйи минтақасиаҳосилини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун махсус Траст фонди фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон БМТнинг бир қатор нуфузли тузилмаларигасайланди ва уларнинг ишида фаол иштирок этмоқда. Биргаликда глобал кун тартибига оид, жумладан, озиқ-овқатхавфсизлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш, камбағалликка ва иқлим ўзгаришига қарши курашишмасалалари бўйича йирик халқаро тадбирлар ўтказилмоқда.
Антониу Гутерриш Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг Бош Ассамблея 78-сессиясидаги нутқиниюксак баҳолаб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ортгақайтмас ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини, давлатимиз раҳбари долзарб глобал ва минтақавиймуаммоларга ечим топиш борасида илгари сурган ташаббусва таклифлар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Музокаралар якунида Ўзбекистон билан БМТ ўртасидагикенг кўламли шерикликни чуқурлаштиришнинг устуворйўналишлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишгакелишиб олинди.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda