Подпишитесь
на наш Telegram канал
2024 йилда Ўзбекистонда илк бор МДҲ давлатлари ваколатли органларининг “Шарқ-Антитеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади. Машғулотларнинг куч босқичига Ўзбекистон мезбонлик қилади.
Бу ҳақда МДҲ давлатлари миллий аксилтеррор марказлари раҳбарларининг 10 апрель куни бўлиб ўтган XVII йиғилишидан сўнг Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Террорга қарши кураш маркази (ТҚКМ) маълум қилди.
Тадбирда терроризмга қарши кураш тизими самарадорлигини синовдан ўтказиш ва биргаликдаги ҳаракатлар изчиллигини ишлаб чиқиш имконини берувчи аксилтеррор машғулотларининг аҳамияти муҳокама қилинди.
Шунингдек, МДҲ ТҚКМ да илмий маслаҳат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда бир қатор долзарб мавзулар, масалан, терроризмга қарши курашда учувчисиз тизимлардан фойдаланиш, террорчилик ва экстремистик фаолиятда сунъий интеллектдан фойдаланиш ва кибертерроризмга қарши кураш ҳақида гап борди.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda