Ўзбекистонлик сиёсатчилар ва дипломатлар Россиядаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистонлик сиёсатчилар ва дипломатлар Россиядаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди

25 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамдардлик китобига ёзув қолдириш мақсадида Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. У элчи Олег Мальгинов орқали бутун рус халқига ҳамдардлик билдирди ва аввалроқ уни Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустинга йўллади.


22 март куни Москва яқинидаги “Крокус Сити Холл” концерт залида теракт содир бўлиб, 139 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ўзбекистон вакиллари содир бўлган воқеага муносабат билдириб, ҳамдардлик билдирди ва Президент Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлди.

Шунингдек, Россия элчихонасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва бошқалар иштирок этди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси раиси Вячеслав Володинга мактуб йўллаб, ҳамдардлик билдирди.


Бундан ташқари, Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига республикада жойлашган бошқа давлатлар – Озарбайжон, Қозоғистон ва Тожикистон элчилари, шунингдек, БАА ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили ташриф буюришди.

Мутасаддиларнинг таъзияларига турли жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳам қўшилди.


 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал