Президентликка номзодлар Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Президентликка номзодлар Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Янги президент Шавкат Мирзиёев учун ўзбекистонликлар 80,1% овоз берган. Сайланган давлат раҳбарини нафақат халқ, шунингдек, рақобатчилари ҳам табриклади.

Мақсуда Ворисова


Сайловда иккинчи ўринни ЎзХДП партиясидан номзод Мақсуда Ворисова эгаллади. Овоз беришда у 6,6 % тўплади.

Ворисованинг таъкидлашича, партия сайлов натижаларини тан олади.

“Биз мамлакат ривожига ҳисса қўшамиз ва сайланган президентга унинг ғояларини амалга оширишда ёрдам берамиз”, – деди сиёсатчи.

Алишер Қодиров


Президент сайловидаги иштироки якунларига бағишланган сўнгги брифингда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни ғалабаси билан табриклади.

Қодиров сайлов натижаларини тўлиқ тан олишини таъкидлади.

“Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида қўл қовуштириб меҳнат қилиш умумий мақсадимиздир”, – деди Алишер Қодиров.

Нарзулла Обломуродов


Президентликка номзод, Экологик партия етакчиси Экопартиянинг президентлик сайловларида илк бор иштирок этишини “тарихий ғалаба” деб атади. У Шавкат Мирзиёевни ғалабаси билан табриклаб, “Партия сайланган президентнинг барча ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашини” айтди.

Нарзулла Обломуродов овоз бериш жараёнида жиддий қонунбузарликлар кузатилмаганини таъкидлади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал