“Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси унинг муваффақиятли сиёсати самарасидир” – экспертлар

“Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси унинг муваффақиятли сиёсати самарасидир” – экспертлар

Онлайн форматда ўтказилган Халқаро давра суҳбатида Ўзбекистоннинг сиёсий кун тартиби ва Президент сайлови якунлари муҳокама қилинди. Россиялик ва ўзбекистонлик экспертлар Президент Шавкат Мирзиёев ғалабаси сабабларини таҳлил қилди, яқин 5 йилда мамлакат раҳбарияти ҳал қиладиган вазифаларга тўхталид.


Ўзбекистон тараққиёти ва сайловчиларнинг сиёсий кайфиятига таъсири

Самарқанд давлат университети “Рақамли иқтисодиёт” кафедраси мудири Баҳодир Сафаров Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши ва унинг сайловчиларнинг сиёсий кайфиятига таъсирини таҳлил қилди.

Эксперт Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига оид маълумотларни келтирди: миллий валюта мустаҳкамланди, хорижий инвестициялар кўпайди, саноатда юксалиш кузатилди, янги ишлаб чиқаришлар, жумладан, юқори технологиялар соҳасида ҳам яратилди.

Юқорида айтилганларнинг натижаси республика аҳолиси фаровонлигининг ошиши бўлиб, бунга Шавкат Мирзиёевнинг биринчи президентлик даврида фаол амалга оширилган ишсизлик ва қашшоқликка қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар тизими ҳам ёрдам бермоқда. Сафаровга кўра, амалдаги президентнинг сайловда ғалаба қозониши унинг сиёсий курсини амалга оширишнинг табиий натижаси бўлди.

Республикадаги сиёсий ўзгаришларнинг аҳамияти

“Билим карвони” нодавлат илмий-таълим муассасаси директори Фарҳод Толипов Ўзбекистон Республикасида сиёсий ўзгаришлар зарурлигини таъкидлади.

Агар мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши ҳақиқатан ҳам юқори даражада давом этаётган бўлса, сиёсий тизим ҳали етарлича тез модернизация қилинмаяпти. Мутахассис ўзгаришларнинг асосий йўналишлари қаторида парламент, сиёсий партиялар тизими, фуқаролик жамияти институтлари ва мустақил оммавий ахборот воситаларининг ролини қайд этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг минтақавий етакчи кучлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) каби тузилмалар билан ўзаро муносабатлари бўйича позициясини янада аниқроқ қилиши муҳим.

Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари

Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали доценти Равшан Назаров Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сиёсий-иқтисодий дастурлари, сайловчилар томонидан қандай қабул қилинишини таҳлил қилди.

Мутахассиснинг фикрича, характерли жиҳат – унинг сайловолди дастури учун эмас, балки маълум бир сиёсатчига овоз бериш фактидир. Шунингдек, баъзи сайловчилар орасида маълум ижтимоий шиорлар машҳур бўлиб, бу баъзи сиёсий лидерларга обрў қозониш ва сайловларда қатнашиш имконини беради. Шу маънода, Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасига асосли сабаб бор эди: сайловчилар ўзига аниқ ишлари билан яхши таниш бўлган сиёсатчига овоз берди.

Кейинги 5 йилликда ташқи сиёсат

Марказий Евросиё лойиҳаси раҳбари Владимир Парамонов Ўзбекистон ташқи сиёсатда дуч келадиган муаммоларга эътибор қаратди.

Республика ҳокимияти қўшни Афғонистон билан муносабатлар, Хитой билан иқтисодий ҳамкорлик муаммоларини ҳал қилиши ва ЕОИИ билан алоқалар истиқболларини белгилаши керак бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислик даври бошланмоқда, бу бир қатор ташқи сиёсат концепцияларини тузатишни талаб қилади.

Шавкат Мирзиёевнинг биринчи президентлик даврида мамлакатдаги ўзгаришлар

"Ma'no" илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев Шавкат Мирзиёевнинг республикага раҳбарлиги мамлакатимизни янги босқичга олиб чиққанини эслади. Ўзбекистон дунёга янада очиқ бўлди, кўплаб муаммолар, жумладан, энг ўткир муаммолар жамият ва оммавий ахборот воситаларида очиқ муҳокама қилинмоқда. Бинобарин, келажакда мамлакат янада тараққий этади.

Халқаро давра суҳбатида Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган суҳбат бўлиб ўтди. Мутахассисларнинг аниқ таклиф ва далиллари мутасадди идоралар, илмий ташкилотлар ва олий ўқув юртларига, шунингдек, барча манфаатдор шахслар ва тузилмаларга юборилади.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал