Кечки янгиликлар: янги байрам, лаванта фестивали ва Қорақалпоғистонда ҳаводан чиққан сув

Кечки янгиликлар: янги байрам, лаванта фестивали ва Қорақалпоғистонда ҳаводан чиққан сув

Ушбу соатда энг муҳим ва муҳокама қилинган янгиликлар: Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти, Европага тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш ва янги байрам куни

Ўзбекистонда санъат ва маданият куни тасдиқланди

Кеча Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъати кунини нишонлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Энди Ўзбекистонда маданият ва санъат куни анъанавий равишда 15 апрель куни нишонланади.

Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди

Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида ташкил этилди. У самарали тағибот усулларини ишлаб чиқади ва интернетдан фойдаланиш маданиятини оширишга кўмаклашади. Муассаса давлат бюджети, хайрия маблағлари ва халқаро грантлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Фарғона вилоятида Лаванда фестивали бўлиб ўтмоқда

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 16 июнгача лаванда фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестивалда лаванда гулидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмалари, банан, киви, зайтун дарахтлари ўсаётган ва саломатлик боғларига экологик саёҳатлар, шунингдек, концерт ва шоулар ташкил этилади. Сиз, шунингдек, лаванда майдонлари гўзаллигидан баҳра олишингиз ҳам мумкин!

Ўзбекистон Европага тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилишни кўпайтиради

6 июнь куни Бенилюкс мамлакатларидаги Ўзбекистон элчихонаси Бельгиянинг GLOBALTEX BVBA компанияси раҳбари Филипп Дамман билан онлайн учрашув ўтказди. У савдо ҳажмини ошириш ва маҳсулотини европалик харидор шартларига жавоб берадиган етказиб берувчилар билан ҳамкорликни ўрнатишга тайёрлигини таъкидлади.

Қорақалпоғистонда ҳаводан ичимлик суви ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзгидромет ташаббуси билан Қорақалпоғистоннинг Чимбой вилояти метеорологик станцияси учун атмосфера ҳавосидан ичимлик суви ишлаб чиқариш бўйича тажриба-синов жараёнида “атмосфера суви генератори” ишга туширилди.

Ушбу қурилма ичимлик суви бўлмаган жойларга мослаштирилган ва етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан қиммат. Бу инновацион технология истиқболда республиканинг бошқа метеорологик станцияларида жорий этиш мақсадида синов режимида ишга туширилди.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал