Кечки янгиликлар: жамоатчи тарбиячилар, янги банкнотлар парашахматчилар учун китоб

Кечки янгиликлар: жамоатчи тарбиячилар, янги банкнотлар парашахматчилар учун китоб

Ушбу соат давомида энг муҳим ва муҳокама қилинган янгиликлар: шахматни ривожлантириш, халқ таълими ходимлари ҳақида ва янги кўргазма

 Рассом Сардор Эркинов янги кўргазмасини тақдим этади

Bonum Factum галереясида Сардор Эркиновнинг “Мажнун. Дунё телбанинг нигоҳларида” мазусидаги кўргазмаси иш бошлайди. Рассом тарихий қадриятлар мавзусини кўтаради ва Шарқнинг анъанавий дунёсини янгича қарашларда очиб беради. Очилиш 5 июнь куни соат 18:00 да бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда янги банкнотлар муомалага чиқарилади

Ўзбекистон Марказий банки номинал қиймати 2000 ва 20 000 сўм бўлган янги банкнотларни муомалага чиқаради. Янги банкнотлар дизайни Олий Мажлис Сенати томонидан аллақачон маъқулланган ва яқин орада тақдим этилади.

Вояга етмаганларга жамоатчи тарбиячилар тайинланади

3 июнь куни Ҳукумат томонидан “Вояга этмаганларга жамоатчи тарбиячилар тайинлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Жамоатчи тарбиячилар қаровсиз ва эътиборсиз қолдирилган вояга етмаган болалар тарбияси билан шуғулланади. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли қонунбузарлик содир этган вояга этмаганлар билан индивидуал иш олиб борадилар. Тарбиячи уч ой муддатга тайинланади, агар лозим бўлса, бу муддат яна узайтирилади. Бироқ, бу фақат бир марта ва уч ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Олимжон Ўсаров Журналистлар уюшмаси раислигига тайинланди

Олимжон Ўсаров Журналистлар ижодий уюшмасининг янги раиси этиб сайланди. Илгари у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Ўзбекистон Олий суди ахборот хизмати раҳбари лавозимларида ишлаган. Шу пайтгача у “Нуроний” газетасининг бош муҳаррири эди.

 Россия Ўзбекистон шахмат федерациясига Брайл алифбосидаги дарсликлар совға қилди

Бугун Ўзбекистон шахмат федерацияси вакиллари расмий ташриф билан Москвада бўлди. Россия шахмат федерацияси раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда парашахматни ривожлантириш учун дарслик ва китоблар тақдим этилди. Ушбу китоблар Брайл алифбосида нашр этилган ва кўзи ожизлар орасида шахматни оммалаштиришга хизмат қилади. Шунингдек, тадбир давомида Владимир Барскийнинг “Шахмат мактаби” китобининг тўплами ҳам совға қилинди.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал