Тонгги янгиликлар: хорижликлар учун ID карталар, Тожикистонга автобуслар ва спортдаги ғалабалар

Тонгги янгиликлар: хорижликлар учун ID карталар, Тожикистонга автобуслар ва спортдаги ғалабалар

Ушбу соатга қадар энг муҳим ва муҳокама қилинган янгиликлар: араб блогерининг видеолавҳаси, Тожикистон билан автобус қатнови ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақида.

Ўзбекистондаги хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ID карталар берилади

4 июнь куни Шавкат Мирзиёев “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда республикада яшовчи чет элликларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ID карталар берилади. Фақат амал қилиши бироз бошқача: 2 йилдан 10 йилгача бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ва Тожикистон автобус қатновини тиклайди

5 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди. Мамлакат расмийлари икки давлатнинг Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Панжикент ва бошқа шаҳарлари ўртасида автобус қатновини тиклаш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Машҳур араб блогерлари Ўзбекистон ҳақида видеофильмлар суратга олишади

Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов БAA ҳукумати медиа идораси раҳбари Саид Aл-Атар билан музокара ўтказди. Томонлар Бирлашган Aраб Aмирликлари оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаш тадбирларини кенг ёритишга келишиб олдилар. Шунингдек, таниқли араб блогери Нусайр Яссин билан Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига оид видео материаллар суратга олиш учун ижодий саёҳатлар дастури ишлаб чиқилмоқда.

Япония ва Ўзбекистон Олимпия ўйинларига тайёргарликни муҳокама қилишмоқда

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари Токио Олимпиадасига тайёргарлик кўриш жараёни борасида Майзуру шаҳар ҳокимлиги билан онлайн музокара олиб боришди. Учрашув давомида Олимпиадага тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари, шу жумладан карантин қоидалари, пандемия вазиятида ўзбекистонлик спортчиларнинг Майзуру шаҳрида бўлиш шартлари муҳокама қилинди.

Майзуру шаҳар ҳокимлиги ўзбек спортчиларини қўллаб-қувватлаш учун 200 га яқин мухлислар гуруҳни ташкил қилади, шунингдек, “Олға, Ўзбекистон!” шиори остида тарғибот ишларига кўмаклашади.

Ўзбеклар қўл жангида 8 та медални қўлга киритишди

6 июнь куни Тошкентда қўл жанги бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кечаги муобақа дастури доирасида Олимжон Нормуродов ва Мафтуна Қувондиқова олтин медални қўлга киритишди. Наргиза Нозиқулова, Жавоҳир Собитов, Сабрина Ражабова, Жаҳонгир Жумаев кумуш, Ширина Зохҳидова ва Бекзод Отажонов бронза медал соҳиблари бўлишди.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал