Тонгги янгиликлар: онлайн ветеринария, чет элликларни мукофотлаш ва кибержиноятчиликка қарши кураш

Тонгги янгиликлар: онлайн ветеринария, чет элликларни мукофотлаш ва кибержиноятчиликка қарши кураш

Ушбу соат давомида энг муҳим ва муҳокама қилинган янгиликлар: янги мукофотни таъсис этиш тўғрисида, Туркия билан шартномалар ва ҳайвонлар учун телетиббиёт.

Трансафғон темир йўли Сурхондарёдан маҳсулотларни экспорт қилишда ёрдам беради

2 июнь куни Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида журналистлар билан учрашувда Aфғонистон, Покистон ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Aср лойиҳаси” ҳақида маълумот берди. Aфғонистон темир йўлининг қурилиши Эрон ва Покистон портларига йўл очади. Бу Сурхондарёда етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорига экспорт қилиш учун қисқа ва арзон йўналишни топиш имконини беради.

Ўзбекистон ва Туркия шартномалар имзолашди

Кеча Aнқарада Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирлари идоралараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги биргаликда кибержиноятчилик ва ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтирмоқда. Музокаралар якунида томонлар ушбу соҳаларни тартибга солувчи иккита протоколни имзоладилар.

Ўзбекистонда хориж фуқаролар ҳам тақдирланади

Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу кўкрак нишони билан республикада миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган хорижлик фуқаролари ҳам тақдирланишади. Мукофот ҳар йили 30 июль – Халқлар дўстлиги кунида тантанали равишда топширилади.

Тошкент ботаника боғида велосипед, скутер ва самокатларда сайр қилиш тақиқланди

Пойтахтнинг ботаника боғи 1 июндан бошлаб “хавфсиз ҳудудлар” рўйхатига киритилди. Энди боғ ҳудудида велосипед, скутер ва самокатларда юриш мумкин эмас. Яшил хиёбонда сайр қиладиган меҳмонларга қулайлик яратиш учун шундай қарорга келинди.

Ўзбекистонда Онлайн ветеринария тиббиёти

Ўзбекистонда Jizzax Organic миллий кластери асосида онлайн ветеринария тиббиёти соҳасида лойиҳа ишга туширилмоқда. Дастурда чорвадорлар учун ўқув семинарлари, россиялик мутахассисларнинг ветеринария маслаҳатлари ва фермерларга наслли чорва молларини харид қилишда кўмаклашиш назарда тутилган.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал