Тонгги янгиликлар: Оролбўйи ривожланади, мигрантларнинг Россияга кириш муаммоси ва Ўзбекистоннинг Венеция кўргазмасидаги муваффақияти

Тонгги янгиликлар: Оролбўйи ривожланади, мигрантларнинг Россияга кириш муаммоси ва Ўзбекистоннинг Венеция кўргазмасидаги муваффақияти

Ушбу соатда энг муҳим ва муҳокама қилинган янгиликлар: россиялик шифокорнинг келиши, Ўзбекистоннинг Венеция кўргазмасидаги муваффақияти ва Оролбўйи ҳудуди ҳақида.

Россиялик кардиожарроҳ Ўзбекистонга келди

Россиялик олим, эндоваскуляр жарроҳлик бўлими бошлиғи Aлександр Каледин Наманганга келди. Шифокор дистал бўлими орқали жарроҳлик операциясини амалга оширишнинг ўзига хос услублари билан ўртоқлашди. Каледин мастер-класс сифатида рентген эндоваскуляр операцияларни ўтказди ва 10 дан ортиқ беморни оғриқдан халос қилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенатлари спикерлари учрашди

Кеча Қозоғистон парламенти сенатининг раиси Маулен Aшимбаев Ўзбекистонга келди ва Танзила Нарбаева билан учрашди. Томонлар 2021–2022 йилларда парламентлараро ҳамкорликнинг йўл харитасини тузишга келишиб олишди. Ўзбекистон Олий Мажлисининг парламент тадқиқотлари ва Қонунчилик муаммолари институти ҳамда Қозоғистон парламенти ҳузуридаги Парламентаризм институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Халқаро оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонни Венеция кўргазмасининг кашфиёти деб аташмоқда

Венецияда 2021 йил 22 майдан 21 ноябргача 17-Халқаро меъморчилик кўргазмаси бўлиб ўтади. Ўзбекистон томонидан “Маҳалла: шаҳар ва қишлоқлар ҳаётида” мавзусида миллий павильони намойиш этилди. Маданий тадбирни ёритган оммавий ахборот воситалари республиканинг миллий стендини “Венеция кўргазмасини забт этди” дея кўтаринкилик билан шарҳладилар.

Мигрантларнинг Россияга кириши билан боғлиқ муаммони расмийлар ҳал қилишади

Кеча, Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форуми доирасида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин муҳожирларнинг Россия қурилиш майдончаларида ишлаши билан боғлиқ муаммо 2021 йил ёзида ҳал қилинишини айтди.

Ҳозирда расмийлар Россия чегарасидан ўтишда коронвирусга қарши тест салбий бўлган тақдирда ишчиларни карантин қоидаларини енгиллаштирган ҳолда мамлакат ҳудудига киритиш имкониятини муҳокама қилмоқдалар. Шунингдек, Россияга парвозлар сонини кўпайтириш бўйича авиакомпаниялар билан музокаралар олиб бормоқда.

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш учун Ўзбекистон маблағ ажратади

Aввалроқ, БМТ бир овоздан Оролбўйи мақомини қабул қилди: минтақа экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилинди. Ўзбекистон ҳукумати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш учун 300 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда, бу бир неча муҳим лойиҳаларга йўналтирилади:

– ичимлик суви сифатини яхшилаш;

– аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш;

– атроф-муҳитни яхшилаш;

– минтақада ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилиш кабиларга.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал