Тонгги янгиликлар: янги рейслар, талабалар квоталари ва МДҲ мукофоти

Тонгги янгиликлар: янги рейслар, талабалар квоталари ва МДҲ мукофоти

Энг муҳим ва шу соатгача муҳокама қилинган масалалар: парвозларнинг тикланиши, талабалар квотаси кўпайиши ва дунёдаги энг катта Қуръон саҳифаси.

Ўзбекистон яна бир араб давлати билан парвозларни қайта тиклайди

Ўзбекистон Саудия Aрабистони билан ҳаво қатновини тиклаш ниятида. 12 июндан бошлаб Aр-Риёд-Тошкент-Aр-Риёд йўналиши бўйича ҳафтасига 3 маротаба мунтазам рейслар очилади.

Мансур Тошматов МДҲнинг бош инсонпарварлик мукофотига сазовор бўлди

Ўзбекистон халқ артисти - эстрада-симфоник оркестрнинг бадиий раҳбари Мансур Тошматов "Ҳамдўстлик юлдузлари" халқаро мукофотига сазовор бўлди. Нуфузли мукофот инсонпарварлик фаолияти соҳасида жаҳон миқёсидаги ютуқларни қўлга киритган, МДҲга аъзо давлатлари, қолаверса бутун жамият ривожланишига ҳисса қўшган инсонларга берилади.

Қуръоннинг дунёдаги энг катта қўлёзма саҳифаси Ўзбекистонда тайёрланган

Муқаддас китобнинг саҳифаси ўзбек хаттоти томонидан 6 ой ичида битилган.   Бу XIV асрда яратилган дунёдаги Қуръонининг энг катта саҳифаси. Шу боис ҳозирда уни Гиннеснинг рекордлар китобига кириш борасида ҳаракат қилинмоқда.

Бухоро вилоятида эски масжид топилди

Бухоро вилоятида қурилганига тахминан 150 йил бўлган қадимий масжид топилди.У 1884-85 йилларда қурилган. Бинонинг ёғоч гумбазли, ўймакорликнинг ажойиб намуналари билан безатилган эшиклар эса ҳозиргача сақланиб қолган. Ҳозир қишлоқ кутубхонаси жойлашган ушбу бинони моддий ва маданий мерос ёдгорлигилар рўйхатга киргазиш ишлари олиб борилмоқда.

Россия чет эллик талабалар учун квоталарни кўпайтиради

Бу Владимир Путин бошчилигидаги Россия ҳукуматининг йиғилишидан сўнг маълум бўлди.

«Aлбатта, мамлакатга кучли ва иқтидорли кадрлар кириб келишидан манфаатдормиз, шу боисдан мамлакатимиз олий ўқув юртларида хориж фуқаролари учун ажратилган квот миқдорини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу борада энг етакчи мамлакатлар – энг яқин қўшниларимиз - Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Бу давлатларда Россия таълимига талаб жуда юқори », - деди Россия Федерациясининг фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал