Ўзбекистонлик спортчилар дунёда кучли эканини кўрсатишди

Ўзбекистонлик спортчилар дунёда кучли эканини кўрсатишди

Таиландда 20 мартга қадар давом этадиган муай-тай бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этмоқда. Айни пайтда республика жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 25 нафар спортчи иштирок этмоқда. Жамоа 22 та медал олишга муваффақ бўлди:

— 10 олтин;

— 8 кумуш;

— 4 бронза.

Жаҳон чемпионатида жами 32 давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этмоқда. Улар турли ёш ва вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боради.

Муай-тайнинг ўзига хослиги шундаки, унда тепиш, зарба, тизза ва тирсаклардан фойдаланилади.Тирсак ва тизза зарбалари Таиланд боксчиларининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал