Рақамли трансформация. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик

Рақамли трансформация. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик

27 февраль куни Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги рақамли трансформация ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли бозорлари ва йўналишларини таҳлил қилишга қаратилган “Рақамли Ўзбекистонни очиш” гибрид форматида эксперт сессияси бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар Россия Федерациясида бизнес ва давлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлиги учун асосий платформа, “Рақамли иқтисодиёт” ва Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси ҳисобланади.

Эксперт сессиясида икки давлат ўртасидаги трансчегаравий савдо соҳасидаги жорий ҳолат ва истиқболли йўналишлар таҳлил қилинади, жорий лойиҳа ва ташаббуслар кўриб чиқилади. Тингловчиларга рақамли технологиялар соҳасида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари ҳақида маълумот берилади.

Маърузачилар орасида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо вакили Константин Злигостев, Савдо миссиясининг рақамли атташеси Владислав Лузгин, Россия экспорт марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Павел Бухановлар бор.

Тадбирда иштирок этиш учун digital-economy.timepad.ru сайтида рўйхатдан ўтишингиз керак.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал