Такси чақирдингизми? Yandex Go энди Андижонда

Такси чақирдингизми? Yandex Go энди Андижонда

Yandex Go такси хизмати Андижонда 2021 йил 20 октябрдан ишлай бошлайди. Такси чақириш учун компаниянинг иловасини юклаб олиш кифоя.

Бу Yandex Go фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги бешинчи шаҳар. Андижонликлар энди ҳайдовчига қаерга бориш кераклигини тушунтириш ва қўнғироқларга беҳуда вақт сарфлаб ўтиришмайди. Фақат дастурга манзилингизни жойлаштирсангиз бас, хизматнинг ўзи борадиган манзилингизни аниқлайди. Шунингдек, иловада барча керакли маълумотлар кўрсатилади, масалан, қанақа машина келади, ҳозир қаерда, қачон етиб келади..

Йўл нархи 2500 сўмдан бошланади. Масалан, "Ўзбегим" савдо-кўнгилочар марказидан "Боғишамол" меҳмонхонасига бориш тахминан 4100 сўм, темир йўл вокзалидан Алишер Навоий боғига қадар 4700 сўмга яқин туради.

Шунингдек, кредит карта орқали такси ҳақини тўлаш ҳам мумкин. Хизмат миллий тўлов тизимлари билан бир қаторда халқаро тизимларда ҳам ишлайди: HUMO, Visa, Mastercard.

Хизматда дам олиш ва байрамларсиз ишлайдиган қўллаб -қувватлаш хизмати мавжуд. Агар фойдаланувчи машинада бирор нарсани унутган бўлса ёки савол бермоқчи бўлса, илова орқали қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, компания Ўзбекистонда 2018 йилда иш бошлаган. Бугунги кунда Yandex Go таксиларини Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган ва энди Андижонда ҳам чақириш мумкин.

Yandex Go нинг ўз ҳайдовчиси ва машиналари йўқ. Хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бепул дастур iOS ва Android учун ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда мавжуд.

 

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал