Ўзбекистоннинг қайси ҳудудлари АКТ соҳасида энг ривожланган?

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудлари АКТ соҳасида энг ривожланган?

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ривожланиш индекси бўйича Ўзбекистоннинг етакчи ҳудудлари орасида Тошкент (индекс қиймати — 8,92), Навоий (6,78) ва Самарқанд (6,39) вилоятлари бор.

Энг паст индекс қиймати Сирдарё (5,39), Сурхондарё (5,13) ва Жиззах (5,10) вилоятларида қайд этилган.

Индекс минтақалар бўйича АКТ ривожланиш динамикасини кузатиш имконини беради. У уч гуруҳдан иборат — АКТ га кириш, ундан фойдаланиш ва кўникмалар.

АКТни ривожлантириш бўйича ҳудудлар рейтинги Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти (ММТИ) экспертлари томонидан тузилган.

Умуман олганда, Ўзбекистон бўйича 2015–2022йилларда АКТ ривожланиш индекси 5,55 дан 6,20 гача кўтарилди.

Ушбу маълумотлар асосида ММТИ АКТ соҳасини янада ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳудудларида рақамлаштириш даражасини ошириш бўйича тавсиялар берди.

Замонавий IT-инфратузилмасини яратиш учун хусусий капитални кенг жалб этиш чора-тадбирлар қаторида. Бу Интернет алоқаларини яхшилаш ва маълумотлар марказларини кенгайтиришни ўз ичига олади.

ММТИ, шунингдек, IT-соҳасида таълимни қўллаб-қувватлашни давом эттиришни таклиф қилади —барча ҳудудларда таълим дастурлари ва қисқа муддатли курсларни йўлга қўйиш, шунингдек, IT-ўқитувчиларини тайёрлашга эътибор қаратиш.

Таклиф этилаётган чора-тадбирлар IT-инновациялари ва тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш — стартапларни ривожлантириш бўйича ҳудудий комплекс дастурни ишлаб чиқиш, инкубаторлар ва акселераторларни яратишни ўз ичига олади.

Институт, шунингдек, йирик халқаро IT-компаниялар ва инвесторларни мамлакат бозорига жалб қилиш учун лицензияланган рақамли маҳсулотлар ва ечимлардан фойдаланиш муҳити ва маданиятини яратишни тавсия қилади.

Бундай рейтинглар Ўзбекистонда бугунги кунда энг истиқболли соҳалардан бири ҳисобланган АКТ соҳаси ривожланишини таҳлил қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Қолаверса, ушбу йўналиш кўплаб ёшларни жалб қилмоқда. Буни 28 ноябрдан 2декабргача бўлиб ўтган “IT Fest нинг рақамли авлоди” каби турли IT-тадбирларида кўриш мумкин. Фестивал ахборот технологияларига қизиқувчи ёшларни ўзига жалб этди

Бу эса Ўзбекистонда АКТ соҳасининг ривожланиши ёш мутахассисларнинг тезда оёққа туриши ва шу жумладан, халқаро миқёсда ҳам кўтарилишига ёрдам беради.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал