Афсонавий Бойсун. Май ойида нега сайёҳлар масканига айланади?

Афсонавий Бойсун. Май ойида нега сайёҳлар масканига айланади?

“Бойсун баҳори” фольклор фестивалида Ўзбекистоннинг 200 дан ортиқ фольклор жамоалари вакиллари иштирок этади. Байрам Сурхондарё вилоятида 1–2 май кунлари бўлиб ўтади.

Ҳар йили ўтказиладиган фестиваль миллий либослар, қўшиқ ва фольклор анъаналарига бағишланган. Бу ранг-баранг ўзбек маданиятининг ўзига хослигини кўриш имконини беради.

Фестиваль давомида тоғ этакларида ўтовлар барпо этилиб, савдо дўконлари очилади, ансамбллар чиқиш қиладиган саҳна ўрнатилади. Тадбир меҳмонларига миллий ўйинлар ҳам тақдим этилади.

Биринчи “Бойсун баҳори” 2002 йилда бўлиб ўтган, бироқ бир неча йил ўтиб тўхтаб қолган. Бироқ, 2017 йилда ушбу фестиваль қайта тикланди ва энди ҳар йили яна бутун мамлакатнинг ижодий гуруҳларини бирлаштиради.

Байрам ўтказиладиган жой сифатида Бойсун танланиши бежиз эмас, чунки шаҳар аҳолиси исломгача бўлган бутпарастлик маданиятидан келиб чиққан қадимий урф-одатларни сақлаб келмоқда. 2001 йилда Бойсун маданияти ЮНЕСКО томонидан “Оғзаки ва номоддий маданий мерос дурдонаси” сифатида эътироф этилган.

Бундай фестиваллар нафақат ўзбек урф-одатлари билан танишиш, балки сайёҳлар эътиборини жалб қилиш имкониятидир. Сайёҳлар бундай ноёб тадбирларда қатнашишдан завқланишади, улар мамлакатнинг кўплаб минтақаларида ўтказилиши ажабланарли эмас. Жумладан, май ойида Наманганда анъанавий гуллар байрами бошланади,яқин орада Хивада “Лазги” рақс фестивали бўлиб ўтади.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал