Ўзбекистон баҳорги саёҳатлар учун энг яхши 10 та давлат қаторига кирди

Ўзбекистон баҳорги саёҳатлар учун энг яхши 10 та давлат қаторига кирди

Lonely Planet хорижий сайёҳлик портали май ойида бюджетли дам олиш мумкин бўлган энг яхши давлатлар рўйхатини эълон қилди. Италиянинг Абруццо, Канаданинг Ньюфаундлендва Туркиянинг Каппадокия шаҳарлари қаторида Ўзбекистон ҳам кучли ўнталикка кирди.

Портал муаллифлари саёҳатчиларга Марказий Осиё ва Ипак йўлининг романтик муҳитига шўнғишни таклиф қилмоқда. Улар биринчи навбатда учта тарихий шаҳар – Самарқанд, Бухоро ва Хивани зиёрат қилишни тавсия этадилар.


Мақолада мақбаралар, масжидлар ва бошқа қадимий биноларнинг гўзаллиги ҳақида сўз боради. Янги тажриба изловчиларга, муаллифлар май ойининг охирида Бухорода бўлиб ўтадиган “Ипак ва зираворлар” фестивалига ташриф буюришни маслаҳат беришди. У ерда Ўзбекистон меҳмонлари маҳаллий ҳунармандлар, мусиқачилар ва рассомлар ижоди билан танишиши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, май ойини иқлим нуқтаи назаридан республикага ташриф буюриш учун идеал ой деб аташди. Улар нафақат қулай ҳарорат, балки йилнинг шу давридаги манзара гўзаллигини ҳам таъкидладилар.


Шунингдек, хизмат Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида албатта ташриф буюришингиз керак бўлган диққатга сазовор жойлар рўйхатини тақдим этади: Қўқондаги Худоёрхон саройи, Термиз археология музейи, Элликқалъа қалъаси.

Шунингдек, Plov.Press “Туризм” махсус лойиҳасида Ўзбекистоннинг Хива, Андижон, Тошкент ва бошқа шаҳарларидаги диққатга сазовор жойларга гайдлар тузган.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал