Подпишитесь
на наш Telegram канал
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро сайёҳлик оқими пандемиядан олдинги даражага етди. Бу ҳақда Россиянинг “РИА Новости” ахборот агентлиги ва давлатлараро “МИР 24” телеканали Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлигига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг турли шаҳарларини танлаган россиялик саёҳатчилар сони сўнгги 10 йилда 4 баробарга ошган —йилига 403 минг киши. Айни пайтда ўзбекистонлик сайёҳларнинг Россияга қизиқиши ҳам ортган. Жумладан, ўтган йили ўзбекистонликлар Россияга 800 мингдан ортиқ сафар қилган. Бу 2022 йилга нисбатан икки баробар кўпдир.
Руслар мамлакатлар ўртасида тил тўсиғининг йўқлиги уларни жалб қилганини айтишди. Бундан ташқари, Ўзбекистонга саёҳат давомида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган меъморчилик дурдоналари билан танишиш мумкин.
Шунингдек, ранг-баранг, жозибали ва замонавий туризм маҳсулотини яратишда республика раҳбариятининг пухта тузилган сиёсати муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda