Подпишитесь
на наш Telegram канал

Сув сатҳининг ўртасида қамишзор ўсган ороллар, ғаройиб, баланд қоялар, ёввойи қушлар галаси, ғайриоддий қуёш чиқиши ва ботиши, такрорланмасландшафтлар, Устюрт пасттекислигинингманзараси – буларнинг барчасини табиати билан сайёҳларни ўзига тортадиган Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган Судоче кўлида учратиш мумкин.
Ўтмишга назар
Илгари Судоче кўли Амударё дельтасидаги Қорақалпоғистоннинг энг катта сув омбори бўлган, аммо Орол денгизи саёзлашганидан кейин сув 150 километрга чекинди. Натижада, кўл бир нечта кичикроқ сув омборларига бўлиниб кетди.
Қадимда Судоче соҳилларида массагет қабилалари яшаган. Урга бурнининг тепасида қадимий аҳоли пункти харобалари сақланиб қолган. Археологик қазишмалар шуни исботлайдики, манзилгоҳ излари IX–X асрларга оид.
Яқинда кўл саҳро ўртасидаги ҳақиқий воҳа эди. Урга аҳоли пункти шу ерда жойлашган бўлиб, унда балиқ етиштириш ва балиқчилик порти ривожланган. Сайёҳлар бу ерга кўлда сузиш ва балиқ овлаш учун келишган. Бироқ, 1960йилларда Орол денгизи, демакки, кўлда сув сатҳи пасая бошлади ва 70-йилларга келиб охирги аҳоли бу ҳудудни тарк этди.
Судоче яқинида аҳоли пунктлари йўқ. Бир пайтлар бу ерда балиқни қайта ишлаш заводи жойлашган бўлса, ҳозир фақат балиқ овлаш гурҳларини учратиш мумкин. Қишлоқни эски уйлар вайроналари, ташландиқ қайиқлар эслатиб туради.
Қорақалпоғистон ҳукумати халқаро ташкилотлар билан биргаликда ушбу ноёб масканни асраб-авайлаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда.
Ҳозирги кундан
Бугун у кўллар ва сув омборлари тизимидир. Вақт ўтиши билан қуриганидан кейин сув яна кўлга тушгани билан, уни тўлиқ тиклашнинг иложи бўлмади. Бироқ, 4 та йирик сув омбори сақланиб қолган: Катта Судоче, Акушпа, Қоратеран ва Бекдулла-Ойдин кўли.
Ҳозирда оқим асосан коллектор-дренаж сувлари орқали тикланди.
Йилнинг энг иссиқ даврида кўл 25–27°Сгача исийди. Қишда, ноябрь-декабрь ойларида у музлайди ва февраль ойининг охирида ёки апрелнинг бошида музлари эрийди.
Бу ерга сайёҳликни ва гўзал масканларни севувчилар тез-тез келишади. У кўплаб қамиш ороллари билан кўлнинг ноёб кўринишини тақдим этади. Кўпчилик бу ажойиб ҳудудни қуёш чиқиши ёки ботишини томоша қилиш учун тавсия қилади. Кўл яқинида чодир тикиб, тунни ўтказиш мумкин.
Пушти фламинго ва ёввойи оққуш
Судоче кўли ғайриоддий, аммо ранг-баранг жойларни севувчилар учун танловдир. Бу жойни орнитологлар учун жаннат деб аташ мумкин.
Кўл кўчманчи қушларнинг кўчиш йўлида жойлашган. Бу улар учун дам олиш, овқатланиш ва уй қуриш учун ажойиб жой.
Кўллар тизими “Энг муҳим орнитологик ҳудуд”мақомини олди. Судоче сувда сузувчи ва сув қушларнинг сони, хилма-хиллиги бўйича ўзига хос ҳудудга айланди.
Бундан ташқари, бу ерда 50 минг гектар майдонга эга Судоче давлат орнитологик қўриқхонаси ташкил этилган. Бу ерда 230 га яқин турдаги қушлар, жумладан оққушлар, қўтонлар, фламинголар, қорабзовлар, бургутлар ва бошқа кўплаб қушлар уя қуради. Уларнинг 20 га яқин тури Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Кўлда балиқ овлаш ҳам ривожланган. Одамлар бу ерга сазан, илон балиқ, қизилкўз, товонбалиқларни тутиш учун махсус келишади. Баъзи жойларда дўнгпешанабалиқ, оқ амур, чавақ (лешч), баъзан зоғора балиқ (судак) овланади. Бу ерда жами 20 дан ортиқ балиқ турлари учрайди.
Кўл яқинида ёввойи ҳайвонлар ҳам яшайди. Булар, асосан узун оёқлитипратикан, сайғоқ, жайрон ва туркман қоракўлидир.
Машинада қандай бориш мумкин
Судоче кўли Орол денгизидан 80–85 км узоқликда жойлашган. Энг яқин шаҳарлари Қўнғирот, Чимбой, Нукус.
Саёҳатчиларга Нукусга бориш ва саёҳат ҳақида маҳаллий аҳоли билан музокара олиб бориш тавсия қилинади. Кўл шаҳардан тахминан 200 км узоқликда жойлашган. Йўл бир неча соат давом этади, шунинг учун одамлар одатда кўлга бир вақтнинг ўзида бир неча кечага келишади.
Тунни машиналар ва чодирларда ўтказиш мумкин. Баъзиларнинг айтишича, радиоқурилмастанцияларида қоровуллар билан тунаш ҳақида келишиб олиш мумкин. Улар ҳар 50 кмда жойлашган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ишламайди.
Баъзи агентликлар Судоче кўлига сайёҳатни ўз ичига олган турларни таклиф қилади. Кўпинча афсонавий Орол денгизи йўллари ҳақида гапирамиз. Бундай турларнинг қулайлиги шундаки, Тошкентдан Нукусга парвоз ва жойида тўғридан-тўғри саёҳатлар ташкил этилган – ким биландир музокара олиб бориш ва транспорт излашнинг ҳожати йўқ. Бироқ, экскурсияларнинг нархи одатда мустақил саёҳатдан юқори.
Манбалар: uzbekistan.travel, cентralasia-travel.com, агротurizm.uz, orexca.com.
O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda