Катат эмас, лекин ажойиб. “Гуллаётган ўлка” – Гулистонига саёҳат

Катат эмас, лекин ажойиб. “Гуллаётган ўлка” – Гулистонига саёҳат

Гулистон — Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази. Бу Ўзбекистондаги энг кичик вилоят марказларидан бири бўлиб, унда 100 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Кичик бўлишига қарамай, бу шаҳар меҳмондўст ва шинам. Plov.Press Гулистон бўйича қўлланмани тақдим этади.


Сирдарё вилояти ўзининг узоқ тарихи давомида кўплаб қадимий давлатлар – Аҳмонийлар империяси, Араб халифалиги, Сомонийлар давлати, Амир Темур салтанати, Россия империяси таркибида бўлган. Гулистоннинг ўзи эса нисбатан янги шаҳар. У 1895 йилда қурилган биринчи суғориш канали билан бирга Аччиқудуқ посёлкаси ўрнида пайдо бўлган.

Бу шаҳар яйдоқ чўл бағрида кенгайиб борган. Канал, темир йўл ва пахта етиштириш туфайли бу ерда барча соҳа тез ривожлана бошлади. 1961 йилга келиб Гулистон тўлақонли шаҳар посёлкасига айланди.


Қандай бориш мумкин?

Гулистон Тошкентдан 120 км узоқликда жойлашган. Автомобилда бориш учун тахминан 2 соат вақт кетади. Пойтахтдан такси буюртма бериш мумкин – унинг нархи тахминан 180 минг сўмни ташкил қилади.

Арзонроқ поездда ҳам бориш мумкин. Бир томонга чипта нархи 120 минг сўм атрофида. Чипталарни онлайн харид қилиш мумкин. Поездда шаҳарга бориш бир соатдан кўпроқ вақтни олади.

Қаерда қолиш керак?

Гулистонда меҳмонхона, мини-меҳмонхона, хостеллар ва меҳмон уйларида қолиш мумкин. Қидирув учун Google.Travel ва Airbnb каби онлайн хизматлар мавжуд.

Ўртача бир кеча учун хона нархи 100 дан 200 минг сўмгача ўзгариб туради. Баъзи уй-жой вариантлари бир кеча учун тахминан 490 минг сўмга тушиши мумкин.


Қаерда сайр қилиш ва суратга тушиш мумкин?

Бу ерда қадимий архитектура ёдгорликлари топилмайди. Совет даврида бу ўз даврининг одатий шаҳри эди. Бироқ, мустақилликка эришилгандан кейин ҳамма нарса ўзгара бошлади.

Замонавий биноларни қуришда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари хусусиятларидан фойдаланилган. Табиат уйи, Маданият боғи ва кутубхона зиёрат қилиш учун қизиқарли жойлардир.


Бошқа диққатга сазовор жойлар: асосий шаҳар майдони, Гулистон шаҳар боғи ва ўлкашунослик музейи ҳисобланади.

Бу ерда ўзбек-хитой дўстлик боғи бор, маҳаллий аҳоли уни кечки пайт зиёрат қилишни тавсия қилади. Куннинг бу вақтида у айниқса гўзал.


Яна бир диққатга сазовор жой – Муқаддас Николай черкови. У 1945 йилда ибодатхона сифатида пайдо бўлган ва шу вақтдан бери одамларга хизмат қилади.


Сирдарё вилоятида ноодатий ҳордиқ чиқаришни яхши кўрадиганлар бу ерда кенг ривожланган агротуризмни танлаши мумкин. Маҳаллий узумзорлар, полиз экинлари ва боғларига саёҳат ақл бовар қилмайдиган лаззатлар, ландшафтлар ва хотира учун фотосуратлар билан эсда қолади.


Нимани татиб кўриш керак?

Сирдарё вилоятининг асосий таоми балиқ деса хато бўлмайди. Сирдарёда туларнинг ҳар хил турлари –камалакранг форель, чўртан, оқ амур, сазан, лаққа балиқлар топилади. Шунинг учун Гулистонга ташриф буюрганда маҳаллий балиқ таомини татиб кўриш тавсия этилади.


Нима сотиб олиш керак?

Ўзбекистоннинг бошқа кўплаб шаҳарларида бўлгани каби Гулистонда ҳам бозорлар ва ёдгорлик дўконлари бўлиб, у ерда эсдалик буюмлар ёки яқинлар учун совғалар харид қилиш мумкин. Бу ерда турли антиқа ва халқ амалий санъати буюмларини топиш мумкин.


Гулистон шаҳрида гилам, мис ва ёғочдан тайёрланган буюмлар, қўлда тикилган сўзаналар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар харид қилиш мумкин.

Uzbekistan.travel ва ваrandej.livejournal.com сайтлари материалларидан фойдаланилди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал