Марказий Осиёнинг муқаддас шаҳри. Бухоронинг етти пири

Марказий Осиёнинг муқаддас шаҳри. Бухоронинг етти пири

Бухоро ўз тарихи давомида Марказий Осиёда ислом маданиятининг маркази сифатида муҳим сиёсий рол ўйнаган. Бу буюк сўфий тасаввуф аҳллари шаҳри, чунки айнан шу ерда сўфийлар биродарлиги “Нақшбанд” асосчиси Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд яшаган ва тарғибот қилган. Тасаввуф намояндалари муборак Бухоронинг шаклланиши ва гуллаб-яшнашига ҳисса қўшган. Шаҳарда пирлар - муқаддас сўфийлар дафн этилган жойлар сақланиб қолган.

Ўтмишга қисқача назар

Тасаввуф исломда зоҳид-тасаввуф йўналиши бўлиб, инсоннинг яширин маънавий иллатлар билан курашиш, шахсни маънавий тарбиялашга қаратилган таълимот ва маънавий амалиётларни ўз ичига олади.

Ислом дини бутун араб дунёсига тарқала бошлаганида, инсоннинг маънавий ҳаётига эътибор бош масаласга айланди. Бу эса VIII–IХ асрлар бўйида сўфийликнинг ривожланишига сабаб бўлди. Кўпгина олимлар оддий қадриятларга қайтиш, ҳасад, такаббурлик, манманлик, зиқналик, дангасаликка қарши курашни бошлашга чақирдилар.

Турли йилларда йирик тариқатлар пайдо бўлди, лекин Ўзбекистонда энг нуфузли сўфий биродарликларидан бири “Нақшбандия” эди. Унинг асосий талаблари маънавий поклик, бойлик тўплашдан воз кечиш, ихтиёрий ночорлик, оддийяшаш ва ўз ишлаб пул топиш эди.

Бугунги кунга қадар Бухоро вилоятида Нақшбандия биродарлигининг буюк сўфийларининг еттита қабристони бор. Бухоро исломнинг бешинчи муқаддас шаҳри бўлиб, унга икки бор зиёрат қилиш Маккага бир марталик зиёрат қилиш билан баробардир.

Зиёратгоҳлар

Қоидага кўра, зиёрат сафари катта Нақшбандия – Ғиждувонийдан бошланиб, энг кичиги – Баҳоуддин Нақшбанд билан якунланади.

Шундай қилиб, зиёратчиларнинг аксарияти ўз саёҳатларини Хожа Абдалхолиқ ал Ғиждувоний мақбарасини зиёрат қилишдан бошлайди. У сўфийлик тариқати Хожагон асосчиси бўлиб, кейинчалик унинг асосида нақшбандия тариқати пайдо бўлган.

Ғиждувоний ўз таълимотини Хоразм ва Хуросонда ёйган, шу туфайли катта шуҳрат қозонган. Ўлимидан сўнг она шаҳри Ғиждувонда дафн этилган. У ерда унинг қабри устига тош ўрнатилиб, тез орада кўплаб зиёратчиларнинг саждагоҳига айланди. Унинг ёнида Улуғбек мадрасаси ва зиёратчилар намоз ўқиши мумкин бўлган янги масжид бор.

Яқин ўтмишда зиёратгоҳ ташландиқ ҳолга ташлаб қўйилганди. Мақбаранинг бугунги ибратли қиёфага эга бўлиши учун бир неча авлодлар ўтиши керак бўлди.


Шофиркон қишлоғидаги Муҳаммад Ориф ар-Ривгарий ҳожи мақбараси бор. XII аср ўрталарида уАбдалхолиқ Ғиждувонийнинг шогирди бўлган. Устозининг ўлимидан кейин бошқаларга руҳий устоз бўлишга рухсат олди. Ҳожи Ориф 150 йил яшаб, умрининг охиригача диний фаолият билан шуғуллангани ҳақида ривоят бор.


Анжирбоғ қишлоғидаги Ҳожи Маҳмуд Анжир-Фағнавий мақбараси. Вобкент шаҳри яқинида туғилган сўфий ва маънавият устозининг дафн этилган жойи. Дастлаб ҳунарманд ва дурадгор бўлган, сўнгра шогирдлик йўлидан ўтиб, маънавийустозига айланган. Биринчи бўлиб зикрни баланд овозда айтди.


Хожа Али Ромитаний ёдгорлик мажмуаси. Сўфий тариқатининг энг машҳур маънавий устозларидан бири, халқ орасида "Азизон" ("Муҳтарам шайх") лақабини олган Хожагон.

Тўқувчилик билан профессионал тарзда шуғулланган, Маҳмуд Фағнавийнинг шогирди бўлган. Али Ромитаний мўғулларнинг ислом динига ўтишига ҳисса қўшган, мўғуллар босқинидан сўнг ерларни қайта тиклашга кўмаклашган, даволаш ишлари билан шуғулланган.


Хожа Муҳаммад Бобои Самосий ёдгорлик мажмуаси. У Хожа Али Ромитанийнинг издоши эди. Ривоятларга кўра, у Баҳоуддин қишлоғи ёнидан ўтаётганда Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанднинг туғилишини башорат қилган.

Қабри Ромитан туманининг Симас қишлоғида жойлашган. Бу ерда мақбара, масжид, қудуқ, боғ барпо этилган.

Хожа Саййид Амир Кулол Бухорий ёдгорлик мажмуаси. У умри давомида Калон тахаллусига эга эди, яъни "Буюк". У истеъдодли кулол ва руҳий дарға эди. Унинг юзлаб тарафдорлари орасида Баҳоуддин Муҳаммад Нақшбанд ҳам бор эди.

Нақшбандияни сўфийлик асослари ва хожагонлик анъаналари билан таништирган Саййид Амир Кулол эди. У 1370 йилда ўзи туғилиб ўсган Суҳар қишлоғида дафн этилган.


Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси Бухородан 12 км узоқликда жойлашган ноёб ёдгорлик мажмуасидир. Мадраса, иккита масжид ва минорадан иборат. Мажмуа “Тасаввуф устози” Баҳоуддин Нақшбанд шарафига қурилган.


Нақшбандий - ўзи шуғулланган ҳунардан келиб чиққан, у ўймакор эди. Тўқувчи, кулол ва металл ўймакорлиги билан шуғулланган. Ундан ўрнак олиб, кўп сўфийлар саргардонликни тўхтатиб, ҳунармандчилик билан кун кечира бошладилар.

Баҳоуддин Хожагон тариқати назарияси ва амалиётини ислоҳ қилиб, уни Яссавий тариқатидан олинган айрим элементлар билан тўлдирди. Нақшбандий ўз ваъзларида соддалик ва оддийликка чақирган.


1544 йилдан бошлаб Баҳоуддин Нақшбанд оромгоҳида мақбара қад ростлаган. Нақшбандий ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар ва маълумотлар тақдим этилган музей ҳам мавжуд.


1993 йилда зиёратгоҳ қайта тикланди. 2003 йилда мажмуани ободонлаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилди, масалан, баланд гумбазли дарвозахона қурилди.

Бундан ташқари, темурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар ва манғитлар сулолаларига мансуб айрим ҳукмдорларнинг жасадлари дафн этилган Бухоро хонлари ва амирлари мақбараси қайта тикланди.

Қадимги Бухоро ўзининг олимлари, ёзувчилари, рассомлари ва бошқа улуғ зотлари билан машҳур бўлган. Бухоронинг етти пири зиёратчилар учун ўзига хос маскан бўлса-да, оддий сайёҳлар учун ҳам қизиқарли бўлади. Бу масканлар Шарқ олами ва тасаввуфнинг одамлар ҳаётига таъсири ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради.

Манбалар: samarkand-renaissance.uz, uzbekistan.travel, 

varandej.livejournal.com.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал