Ўрганилмаган Қашқадарё. Йўлбошчимиз мамлакатнинг жанубий минтақасига бошлайди

Ўрганилмаган Қашқадарё. Йўлбошчимиз мамлакатнинг жанубий минтақасига бошлайди

Сўнгги йилларда Қашқадарёда туризм фаол ривожланмоқда, сал олдинроқ минтақа саёҳатчилар учун Самарқанд ва Бухоро ўртасидаги шунчаки транзит ҳудуд ҳисобланарди. Лекин саёҳатга чиқаётган сайёҳлар нафақат машҳур тарихий масканлар, балки ўрганилмаган, ғайритабиийжойларни ҳам кўришни режалаштирганлиги сабаб, Қашқадарё бу борада ҳар қандай саёҳатнинг диққатга сазовор жойи бўлиши мумкин. Plov.Press ушбу минтақа учун қўлланма тайёрлади.

Илгари сайёҳлар Шаҳрисабз ёки Қаршида фақат бир неча соат бўлишган. Натижада минтақада меҳмонхона бизнеси деярли ривожланмаган, бундай сайёҳлик компаниялари йўқ эди. 2018 йилда, биринчи марта Шаҳрисабзда мақомсанъатининг халқаро форуми ўтказилганидан сўнгҳаммаси ўзгарди. Мазкур тадбир нафақат вилоятнинг туризм соҳасидаги муаммоларини кўрсатди, балки уни ривожлантириш истиқболларини ҳам очиб берди. Бугунги кунда вилоятда 51 та меҳмонхона, 26 та хостел, 221 та меҳмон уйи ва 23 та сайёҳлик агентликлари фаолият кўрсатмоқда, улардан учтаси бир неча ой олдин иш бошлади.


Агар илгари минтақада “туризм” сўзи фақат тарихий объектлар билан боғланган бўлса, энди биз бутунлай бошқа йўналишлар ҳақида гапирамиз.

“Узоқ вақт давомида ноёб меросга эга бўла туриб,унга эътибор бермадик. Юз ва ундан ҳам кўпроқ йиллар аввал аждодлари қандай яшаган бўлса, шу ҳолатда ҳаёт кечираётган қишлоққа ташриф буюришдан ким манфаатдор бўлади, деб ўйладик. Бироқ, вақт ўтиши билан улар хорижлик меҳмонларни қизиқтирадиган жиҳат эканлигини тушуниб етдик. Шу боис этнотуризмни ривожлантиришга фаол киришдик, – дейди Қашқадарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ШоҳруҳЖалолов.


Тунги боғ ва ўтовларда тунаш

Дунёда мавжуд бўлган 200 дан ортиқ расадхоналардан фақат бештаси алоҳида аҳамиятга эга. “Китоб” халқаро кенглик станцияси ушбу кучли бешликка киргани қувонарлидир. Бугун унинг ҳудудида астропарк – Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган ноёб иншоот барпо этилмоқда.

“Бизнинг астропарк Ўзбекистондаги биринчи парк бўлади, у фақат тунги вақтда ишлайди. Меҳмонлар эрталаб соат 10 дан кейин Сатурн ёки Ойни ўз кўзлари билан кўришлари мумкин бўлади. Боғ ҳудудида учта музей, галерея ва 3D кинотеатр ташкил этилмоқда, унда галактикаларнинг аҳамияти ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиш этилади. Астропарк ҳали расман очилмаганига қарамай, меҳмонлар унга ташриф буюриши ва астрономиянинг ноёб объектидан завқланиши мумкин”, – дея таъкидлайди ШоҳрухЖалолов.


Астрономия ихлосмандлари Майданак баланд тоғ расадхонаси жойлашган Қамаши туманига боришдан ҳам хурсанд бўлишади. Яқинда у ерда ўтов лагери ташкил этилди. Ҳозирга қадар ҳар бирига 4 кишилик гуруҳ сиғадиган 11 та уй жиҳозланди. Қизиғи шундаки, атмосфера босими юқори бўлишига қарамай, осмон гўзаллигини ўз кўзлари билан кўришни хоҳлайдиганлар кўп. Келгусида ўтов оромгоҳини сезиларли даражада кенгайтириш режалаштирилган.


Автомобиль, осмонўпар бинолар ва заводларсиз

Хорижлик меҳмонлар Шаҳрисабз вилоятининг тоғли қишлоқлари: Кўл ва Ғилонга саёҳатларини узоқ вақт эслаб қолишади. Айтиш жоизки, 2018йилгача улар махсус чегара режими туфайли жамоатчилик учун ёпиқ эди.

Кўл ва Ғилон Шаҳрисабз марказидан 70 км узоқликда, денгиз сатҳидан 2400–2600 метр баландликдаги тоғларда жойлашганлиги билан ажралиб туради. Бу қишлоқлардаги ҳаёт оддий қишлоқ ва аҳоли пунктлариникидан кескин фарқ қилади. Аҳолининг кўпчилиги бир умр қишлоғини тарк этмайди, шунинг учун бу ерда ҳаёт 100 ёки ундан кўпроқ йил олдин қандай бўлса, худди шундай. Маҳаллий аҳоли кўчаларда асосан мотоцикл ва эски УАЗларда ҳаракатланади.

Сайёҳлар бу ерга ҳеч бўлмаганда вақтинча осмонўпар бинолар, автомобиллар ва фабрикалардан шовқин, IP-телевидения ваинтернет бўлмаган дунёга шўнғиш учун келишади. Ғилон ва Кўлда меҳмонлар нафақат ҳаёт, балки урф-одатлар билан ҳам танишадилар. Масалан, бу ерда тўй маросимлари ҳамон мусулмон шариати асосида ўтказилади. Қоидага кўра, қизлар вояга етганидан кейин дарҳол турмушга берилади.

Ғилондаги уйлар асосан икки қаватли бўлиб, биринчи қавати маиший эҳтиёжлар ва чорва моллари учун мослаштирилган. Иккинчи қаватда эгалари яшайди. Ғилонда ҳам, Кўлда ҳам дарвозалар, катта тўсиқларни кўрмайсиз. Бу ерда одамлар бир катта оиладек яшайди.


Агар қишлоқларнинг топографик жойлашуви ҳақида гапирадиган бўлсак, уларда текис ер юзасини деярли топа олмайсиз. Бу ердаги бутун ҳаёт тик қияликларда жойлашган. Улар сабзавот ва мевалар ҳам етиштиришади.

Бу ерга келган сайёҳлар маҳаллий аҳолининг маҳоратига қойил қолган ҳолда миллий таомларни татиб кўришдан мамнун. Мисол учун, бу қишлоқларда ҳали ҳам диаметри 1 метр бўлган нонпиширилишини кам одам билади. Улар қадимий таомлар, жумладан “лотингон”, “коч”, “қуртоба”рецептларини унутишмаган. Ушбу таомларнинг асосий таркибий қисми нордон сут ва гўштдир. Таркиби бой ва юқори калорияли бўлиб, хоҳ чўпон, хоҳ деҳқон бўлишидан қатъи назар, уларни узоқ вақт тўқ тутади.


Қизиғи шундаки, одамлар Ғилонга нафақат ўзига хослик, балки экстремал ҳолатларни учун ҳам боришади, чунки яқинда бу ерда рафтинг – тоғ дарёсида спорт рафтинги ташкил этилди. Адреналин билан тўла ушбу қизиқарли саргузашт нафақат хорижлик меҳмонлар, балки Ўзбекистон аҳолисини ҳам ўзига жалб қилади.

Миллионлаб йиллаб ортга назар

Китоб минтақасида океанлардан ҳаёт қуруқликка чиққан ноёб ҳудуд борлигини кам одам билади. Зинзильбан ёриғи дунёдаги ягона Эталон статусига эга. Оддий тилда айтганда, дунёда бир нечта шунга ўхшаш геологик ҳудудлар мавжуд, аммо айнан Китоб бўлими халқаро ҳамжамият томонидан Эталон сифатида тан олинган. Унинг ўзига хослиги шундаки, у яхлит геологик қопламадан иборат, яъни ҳар бир вақт даврини аниқ кузатиш мумкин. Бу шуни англатадики, қадимий қазилма қолдиқлари бизда 400 миллион йил аввал қандай денгиз ўсимликлари ва ҳайвонлари яшаганлигини аниқлаш имконини беради.


Китоб давлат геологик миллий боғи нафақат геолог ва палеонтологлар, балки экстремал спортни севувчилар учун ҳам қизиқарли. Тасаввур қилинг, сиз Зинзильбан бўлимининг вақтинчалик бурмаларини нафақат кўра оласиз, балки ҳис қиласиз, ҳаёт ҳақида ўйлаб кўрасиз. Maълум бўлишича, бундан 400 миллион йил аввал бу ерда денгиз бўлган. Вақт ўтиши билан қум доналари чўкиб, босилган. Кейин денгиз силжиб, унинг ўрнида қуруқлик пайдо бўлди. Энг қизиғи, бу геологик конлар бир вақтлар горизонтал ҳолатда бўлган, аммо иқлим ўзгаришидан кейин улар вертикал кўринишга эга бўлган. Шунинг учун бу қияликларни ўрганиш завқ бағишлайди.


“Қашқадарёга ташриф буюриш учун жуда кўп сабаблар бор. Зеро, ҳудуд нафақат темурийлар даври бинолари, балки ўзига хослиги билан ҳам бетакрор. Қашқадарёликларга хос урф-одатларнинг аксарияти даштдан келиб чиққан. Шу тариқа халқимизнинг севимли машғулотларидан бири – “Улоқ-кўпкари” мусобақаси бўлиб, чавандозлар қўчқор танасини рақибидан тортиб олишиб, маррага элтиши керак. Ғолиб йигитлар нафақат қимматбаҳо совғалар, балки тумандаги энг гўзал қизларнинг қалбини ҳам забт этишди. Улоқ-кўпкарида аввалгидек энг моҳирлари қаторидан китоблик чавандозлар ҳам албатта бор, бу ҳудудда бутун бошли чавандоз сулолаларишаклланган.


Чироқчи ва Деҳқонобод вилоятларининг тоғ ва даштларида халқ бахшичилик санъати усталари етишиб чиққан ва етишиб чиқмоқда. Афсоналар, ривоятлар ва халқ эртакларига асосланган достон жанридаги шеърларни ана шундай услубда куйлашади.


Қадимдан вилоят хотин-қизлари гиламдўзлик, миллий каштачилик – сўзана тикиш билан шуғулланган. Қувонарлиси, бугун вилоят меҳмонлари Шаҳрисабзнинг тарихий ҳудуди ёки Қарши шаҳрини зиёрат қилиб, нафақат каштачилик намойишини томоша қилиш, балки тажрибали ҳунарманд раҳбарлигида бир-икки чок тикиб ҳам кўришга ҳаракат қилишади, – дейди Қарши давлат муҳандислик-иқтисодиёт институти илмий ходими Фахриддин Самаров.

Фахриддин Самаров Қашқадарёнинг 5 та энг қизиқарли ва рамзий жойига ташриф буюришга таклиф қилади:

Амир Темур кўприги


Қарши шаҳрига кираверишда Қашқадарё устидан ғиштдан кўприк қурилган. Тарихий маълумотларга кўра, у 1583 йилда қурилган ва Ўрта Осиёдаги энг қадимий кўприклардан бири ҳисобланади.

Абу Муин Насафий мақбараси


Қарши туманидаги Қовчин қишлоғида буюк олим, мотуридия таълимотининг кўзга кўринган намояндаси, мусулмон оламида калом таълимотига оид кўплаб асарлар муаллифи сифатида танилган Абу Муин Насафий мақбараси жойлашган. 

Оқ сарой мажмуаси


Оқсарой мажмуаси Темурийлар даврининг ХIV аср охири – ХV аср бошларига оид энг улуғвор ёдгорликларидан бири бўлиб, Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрида қад ростлаган. Қурилиш бевосита Амир Темурнинг ўзи бошчилигида амалга оширилган. Афсуски, бугунги кунгача унинг озгина қисми сақланиб қолган.

Сечанкўл ва Ачинкўл сув ҳавзалари


Миришкор туманида ажойиб ва гўзал Сечанкўл ва Ачинкўл сув ҳавзалари бор. Бугунги кунда уларнинг ҳудудида тўлиқ дам олиш масканлари яратилган.

Сувтушар шаршараси


Бу Ўзбекистондаги энг катта шаршаралардан бири. Ҳисор қўриқхонасининг Мирака участкасида жойлашган Сувтушар шаршарасининг сув оқимлари 85 метрга этади.


Албатта, Қашқадарёга ташриф буюрганингизда маҳаллий аҳолининг машҳур таоми – тандир гўшт, шунингдек, Чироқчи вилоятидаги энг майин қўзичоқ гўштидан ҳам татиб кўришингиз шарт.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал