ШОСнинг Бухородаги 8 мўъжизасидан бири. Пойи-Калон архитектура ансамбли

ШОСнинг Бухородаги 8 мўъжизасидан бири. Пойи-Калон архитектура ансамбли

Кўҳна Бухоронинг узоқданоқ кўзга ташланадиган асосий безакларидан бири бу Пойи-Калон меъморий ансамблидир. У марказий майдонда, шаҳар устида баланд кўтарилган муҳташам Минораи Калон этагида жойлашган. 2019 йилда ансамбль бошқа мамлакатларнинг диққатга сазовор жойлари қатори Ўзбекистондан ШҲТнинг (Шанхай ҳамкорлик ташкилоти) 8 мўъжизаси рўйхатига кирди. Ушбу материалда сизга мажмуанинг тарихи ҳақида батафсил маълумот берамиз, шунингдек, у ичида нималар жойлашгани ҳақида ҳам.

Диққатга сазовор жой кўринишидаги видеони PLOV.PRESS телеграм каналида кўриш мумкин.


Қисқача тарихи

Пойи-Калон меъморий ансамбли эски Бухоро шаҳрининг асосий чорраҳасига яқинлашган қисмида жойлашган. Айтишимиз мумкинки, айнан у шаҳар кўринишини шакллантиради.

Комплекс таркибига кирган турли бинолар XII–XVI асрларда қурилган. “Пойи-Калон” номининг ўзи “Каттанинг пойи” деган маънони англатади ва бу ерда гап албатта, Минораи Калон ҳақида кетмоқда.У биринчи бўлиб 1127 йилда қурилган. Ундан олдин носоз қурилган яна бир минора бор эди, натижада қулаб тушганди. 1127 йилда Арслонхон томонидан қурилган Минораи Калон бугунги кунгача сақланиб қолган. Аввалроқ, 1121 йилда масжид ҳам қурилган, кейинчалик у ёниб кетган. Шу боис ўша даврлардан фақат Минораи Калон сақланиб қолган.

Мажмуа ҳозирги ҳолатини XVI аср охирида олган. Кейин янги масжид ва Мир Араб мадрасаси қурилди.


Мажмуа ичида нималар бор

Пойи-Калон меъморий ансамбли Мир Араб мадрасаси, Минораи Калон ва шу номдаги масжиддан иборат.

Минораи Калон 

Минораи Калон майдондаги энг қадимги бино ва дунёдаги энг баланд миноралардан биридир. Унинг баландлиги 46,5 м бўлиб, конструкция юқорига қараб чўзилган Марказий Осиёдаги думалоқ ғиштли минорага хос кўринишга эга. Пастки қисмида диаметри 9 м, тепада — 6 м.

Минора текис ва рельефли тошли чизиқлар билан безатилган. Миноранинг ярми баландлигида қурилиш ишни олиб борган Арслон Хоннинг номи ёзилган. Устанинг исми ҳам топилган — Бақо. Ичкарида ғиштли спирал зинапоя юқорига олиб чиқади.

Минорани Ўзбекистоннинг энг машҳур меъморий ёдгорликларидан бири дейиш мумкин. Илгари бу маскан масжид ва намоз ўқиладиган жой бўлиб хизмат қилган. Бино 1127 йилдан бери мавжуд бўлиб, деярли 900 йил давомида ҳеч қачон таъмирланмаган.


Масжиди Калон

Масжиднинг қурилиши 1514 йилга келиб якунланган. Убайдуллахон даврида қурилган. Унинг арклари остида 12 минггача одам тўпланган. Бу масжид Самарқанддаги Бибихоним масжидидан кейин Марказий Осиёда иккинчи йирик масжиддир.

Масжид гўзал меъморчилик ва қизиқарли декорацияга эга. Тўғри бурчакли ҳовли 288 гумбаздан иборат галереялар билан ўралган. Улар 208 та устунга асосланган. Қизиқарли меъморий топилмалардан бири гумбазлардан биридаги думалоқ тешик бўлиб, у орқали Минораи Калоннинг пойдеворини кўриш мумкин. Масжид сирланган мозаикалар билан безатилган.


Мир Араб мадрасаси

У Убайдуллахон ҳомийлигида 1535–1536 йилларда Яманда туғилган шайх Абдуллоҳ томонидан қурила бошланган. Бино иккита улкан залдан иборат: биринчиси масжид ва маъруза зали, иккинчиси мақбарага айлантирилган.

Бир пайтлар мадраса СССР ҳудудидаги ягона маънавий мусулмон таълим муассасаси эди. Мир Араб мадрасаси катталиги бўйича Бухородаги Кўкалдош мадрасасидан кейин иккинчи ўринда туради.


Ҳозирги кунда ансамбль

Пойи-калон меъморий ансамбли Бухоронинг бой тарихий меросининг кўзгусидир. Бу нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёнинг энг диққатга сазовор жойларидан биридир. Бу бутун дунё бўйлаб сайёҳлар ва тадқиқотчиларни жалб қилиши ажабланарли эмас.

Йўл саёҳатчини муқаррар равишда ансамблга олиб боради, чунки у Бухоронинг тарихий қисмида жойлашган. Албатта, Пойи Калон экскурсия дастурларига киритилган. Ансамбл ўзининг меъморчилиги ва тарихи билан одамларни ўзига жалб қилади, бундан ташқари, ушбу аттрационни ёритиш бўйича лойиҳа амалга оширилиб, уни янада ажойиб қилди.


Манбалар: uzbekistan.travel, tury.ru, eurasiantourism.com, online.gefera.ru, samarkandtour.com.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал