Сирли ва улуғвор. Бухородаги Арк қалъаси

Сирли ва улуғвор. Бухородаги Арк қалъаси

Бухорони зиёрат қилганда ҳар бир саёҳатчинингйўли эртами кеч шаҳарнинг энг ҳайратланарли ва қадимий ёдгорликларидан бири бўлмиш Арк қалъасига тушади. Гарчи бу қалъа кўп асрлар давомида вайрон бўлган ва қайта қурилган бўлса ҳам, ўзининг улуғворлиги билан ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Бухоро ҳукмдорларининг собиқ қароргоҳи ва замонавий унутилмас диққатга сазовор жой ҳақида PLOV.PRESS махсус лойиҳасида батафсил маълумот берамиз.

Тарих ва яратилиши ҳақида 

Қалъанинг пайдо бўлишининг аниқ санаси сирлигича қолмоқда, аммо тадқиқот ва археологик қазишмаларга кўра, пойдевори милоддан аввалги VI–III асрларда қўйилган.

Афсонага кўра, у Эрон шоҳининг ўғли Сиёвуш туфайли пайдо бўлган. Шаҳзода Афросиёб ҳукмдорининг гўзал қизига ошиқ бўлиб қолади, аммо унга шарт қўйишади — буқа терисидан сарой қуриш. Бу вазифа имконсиз эди, албатта, лекин Сиёвуш айёрлик билан бу ишни уддалади. У терини ингичка қилиб кесиб, уларни бирлаштирди ва ичида қалъа қуради.


Гарчи барпо қилинган санаси номаълум бўлса-да, қадимги даврларга оид баъзи маълумотлар сақланиб қолган. Қурилиш жараёнида қийинчиликлар пайдо бўлади, чунки қалъа сунъий барпо қилинган тупроқ тепалигида қурилган. У мўрт эди ва охир-оқибат деворлар қулаб тушарди. VII асрда Бухоро ҳукмдори Бухор-худат Бидиун даврида қалъа пойдеворига еттита устун қўйилган ва шундан кейингина уни муваффақиятли тугатишмумкин бўлган.

Қалъа забт қилиб бўлмайдиган буюклик тимсолиэди — шу боисдан Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳига айланди. Кейинчалик, у бир неча бор қайта қурилди, жумладан вайрон бўлганлиги сабабли ҳам.

XVI асрда Шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида шарқий дарвоза Гурян қурилди,кейинчалик у вайрон бўлди. Шундан кейин, ғарбий дарвоза Регистон қурилган бўлиб, у ҳозир ҳам Бухоро меҳмонларини қабул қилади.


ХХ аср бошларига келиб Арк қалъаси шаҳар ичидаги шаҳар эди. Унда ҳукмдор саройи, сарой хизматлари, юқори мартабали амалдорлар ва ҳарбий бошлиқларнинг уйлари жойлашган. У ерда жами 3 мингдан ортиқ киши истиқомат қилган.

Қалъа охирги бор рус истилочилари босқини пайтида 1920 йилда вайрон қилинган.

Бугунги қалъа

Бир вақтлар Арк буюклик, куч ва забт этиб бўлмайдиган қудрат рамзи эди. Ҳозирда бу қалъазамонавий инсонларга нафақат ҳукмдорлар, балки ўтмишнинг машҳур олимлари ва арбоблари қолдирган меросга тегишига имкон берувчи йирик музейдир. Йиллар давомида бу ерда Фирдавсий, Рудакий, Ал-Фаробий, Ибн Сино, Умар Хайём яшаб ижод қилган.


Ўрта асрларда Арк ҳудудида ноёб кутубхона бўлган, аммо у бошқа вайронагарчилик пайтида йўқолган.

Ҳозир Бухоро музей-қўриқхонаси ичида жойлашган бўлиб, у археология кўргазмаси, табиат музейи, ёзув ва нумизматика музейи, шунингдек, зиндон, халқ байрамлари учун тахт хонаси ва отхонани ўз ичига олади.

Ҳар хил кундалик манзараларни акс эттирувчи мум фигуралари атмосферага шўнғишингизга ёрдам беради.

Албатта, Арк қалъаси ўзининг меъморчилиги билан ҳам қимматлидир. У ўзининг ғайриоддий кўриниши билан ҳайратда қолдиради, чунки у кўпбурчак шаклида қурилган.

Қалъа сунъий тепаликда жойлашган. Баландлиги 16 дан 20 м гача ўзгариб туради.Тахминан майдони 3,9–4,2 гектар. Деворларнинг узунлиги 789 метрни ташкил қилади.

Аркнинг асосий кириш эшиги меъморий жиҳатдан иккита минора кўринишида яратилган. Уларнинг юқори қисми галерея билан боғланган, унинг устида айвонли хона қурилган.

Қалъанинг ичида “темир ёғоч” — қайрағочдан ясалган чиройли ёғоч деталларни кўришингиз мумкин. Кошинлари ўйилган устунлар таъсирли кўринади.


Қандай бориш мумкин ва иш вақти

Қалъа шаҳарнинг тарихий марказида жойлашган. Автомашинада Бухоро аэропортидан 15 дақиқа, темир йўл вокзалидан 25 дақиқа вақт кетади. Бундан ташқари, автобуслардан фойдаланишингиз мумкин.


Қалъа ҳар куни соат 09:00 дан ташриф буюрувчилар учун очиқ ва ҳафтанинг кунига қараб 17:00 ёки 18:00 гача ишлайди.

2023 йил октябрь ҳолатига кўра, чипта нархи 40 000 сўм. Нархга Бухоро давлат музей-қўриқхонасига ташриф ҳам киради.

Бухоро Ўзбекистоннинг сайёҳлик дурдонаси деб бежиз аталмаган, чунки у Ўзбекистон фуқароларини ҳам, чет эллик меҳмонларни ҳам ўзига тортади. Арк қалъаси ташриф буюришга арзийдиган диққатга сазовор жойлардан биридир. Аммо шаҳарнинг бошқа қизиқарли жойлари ҳам бор, улар ҳақида PLOV.PRESS аввалроқ махсус лойиҳада батафсил гапириб берган эди.

Манба: centralasia-travel.com, tourstouzbekistan.com, uzbekistan.travel, ru.travelornament.com, tonkosti.ru, tripadvisor.ru, plov.press.



O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал