Тянь-Шань қор муҳити. Билдирсойда узоқ чанғи мавсуми

Тянь-Шань қор муҳити. Билдирсойда узоқ чанғи мавсуми

Ўзбекистон пойтахтидан 80 км ва Чимёндан атиги 5 км узоқликда, денгиз сатҳидан 1500 м баландликда Билдирсой мажмуаси жойлашган. Агар Чимён янги бошловчилар учун ажойиб танлов бўлса, Билдирсой ҳаваскор ва тажрибали чанғичилар учун мос келади.

Хусусиятлари

Билдирсойдаги чанғи мавсуми Чимёнга қараганда узоқроқ давом этади – ўртача ноябрдан апрелгача. Билдирой ўзининг “совуқ ёнбағирлари” ва Тянь-Шан қор муҳити билан машҳур. Бу ерда қор ҳатто +15-18 ° C ҳароратда, мамлакат ҳудудларида дарахтлар аллақачон гуллаган вақтда сақланиб туради.


Кундузги ва тунги ҳароратнинг кескин фарқи туфайли бу ҳудудда махсус қорлари пайдо бўлади, буни асосий афзалликлардан бири деб аташ мумкин. Бундай қор биринчи даражали чанғи спортини таъминлаб, яхши сирпаниш имконини беради. Бу ерда қияликларни янги қор қоплаган пайтда ёки қор ёғаётган пайтда янги юмшоқ қор “парлари” узра сайр қилиш мумкин.

Шу билан бирга, Билдирсойда қуёшли булутсиз кунлар кўп бўлади, бу айниқса қишда яхши кайфият бағишлайди.


Йўлаклар ва тепага кўтарилиш

Билдирсойдаги йўлаклар мураккаб ва узун. Географик ва иқлимий хусусиятлар туфайли бу ерда қор қуруқ ва совуқ. Бу тез сирпанишнитаъминлайди.

Билдирсойда учта чанғи зонаси мавжуд бўлиб, улар Қумбел тоғининг юқори ён бағирлари, пастки қиялик ва экстремал чанғи зонасига – тоғнинг чап ва ўнг томонига бўлиниши мумкин.

Юқори даралар “қора” ва “қизил” деб номланади –улар тажрибали чанғичилар ва профессионаллар учун мос келади. Пастки даралар “кўк”ҳисобланади, яъни янги бошловчилар учун мос. Йўлаклар узунлиги 500 дан 1200 м гача.


Экстремал ҳудуд – бу Қумбел ёнбағирларидаги қорли қияликлар. Қор шароитига қараб, бу дараларкўпинча қор кўчкисига мойил. Бу ерда фақат тажрибали чанғичиларга рухсат берилади.

Қумбел чўққисининг иккита таянч нуқтасида чўққиларга чиқиш, яна тайёрланмаган қияликларда чанғи ёки сноубордда пастга тушишни ташкил қилиш мумкин.

Билдирсойда Қумбел тоғининг ёнбағирлиги (2300 м) бўйлаб чўзилган “Қумбел” чанғи йўналиши мавжуд. Бу МДҲдаги энг яхши пастга учадиганспорт йўлакларидан биридир. У Халқаро чанғи федерацияси (ХЧФ) стандартларига жавоб беради. Йўлакнинг узунлиги 3017 м бўлиб, бу Ўзбекистондаги энг узун чанғи йўли ҳисобланади.

Билдирсойда иккита телеферик бор: икки ўриндиқли (2,5 км), кўтарилиш тахминан 24 дақиқа давом этади ва тезлиги (тахминан 1 км) 5 дақиқа.


Манзили ва инфратузилма

Тошкентдан Билдирсойгача машинада бир соатча йўл юрилади, лекин кўпчилик бу ерда бир неча кун қолишни истайди. Бунинг учун спорт базаси, коттежлар ва Қумбел тоғининг тепасида уйлар мавжуд. Кафе-барларда овқатланиш мумкин, улардан бири телеферикнинг бошида очилган. Корхоналарда миллий таомлар ҳам тақдим этилади.

Умуман олганда, Билдирсойда кўнгилочар хизматлар тармоғи, тоғ ўрмонлари, қоялар, даралар, қорзорлар, турли санаторийлар, соғломлаштириш ва диққатга сазовор мажмуалар мавжуд.


Шуни қўшимча қилиш керак, Билдирсой иссиқ мавсумда ҳам дам олиш учун яхши танловдир. Гўзал манзара, арча ва олмазор ўрмонлар, ёввойи гулзорлар, шаршаралар - буларнинг барчаси дам олувчиларни кутмоқда. Энг тоза тоғ ҳавоси ва гўзал манзара бу ҳудудни очиқ ҳавода сайр қилиш ва сайёҳлик учун ажойиб жойга айлантирган. Бу ерда турли хил экскурсиялар ва саёҳатлар ташкил этилади.

Фойдаланилган материаллар: atorus.ru, turizm.ngs70.ru, uzbekistan.climberca.com, centralasia-travel.com, snowrock.ru, skistop.ru.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал