Ўзбекистон жанубига отланамиз: нимани кўриш ва саёҳатга қанча пул олиш керак?

Ўзбекистон жанубига отланамиз: нимани кўриш ва саёҳатга қанча пул олиш керак?

Жазирама аста-секин чекинмоқда, демак, мамлакатимиз жануби, яъни нафақат ошхонаси, анъаналари, балки кўплаб тарихий обидаларга бой Сурхондарё вилоятига бориш вақти келди.

Plov.Press Сурхондарёда ташриф буюришга арзийдиган ТОП 5 та жойни тайёрлади. Лекин биринчи навбатда, сизга мамлакатнинг энг жанубий минтақасига қандай бориш, қаерга жойлашиш ва бу қанчага тушишини айтиб берамиз.

Тошкентдан Термизга 5 хил йўл билан боса бўлади: самолёт, автобус, поезд, такси ёки ижарага олинган машина.


Энг қулай вариантлардан бири - самолётда учиш. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳафтасига 5 кун “Тошкент-Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширади. Бир томонга чипта нархи 350 минг сўмдан. Парвоз вақти - 2 соат 53 дақиқа.

Авиакомпания вакилларининг қайд этишича, ушбу йўналиш апрель, сентябрь ва октябрь ойларида энг оммабоп бўлади.

Автобусда саёҳат 11 соатдан кўпроқ вақтни олади. Чипта нархи 95 минг сўм. Қатнов ҳар куни амалга оширилади. Тошкентдан жўнаб кетиш вақти 18:00.


Такси хизмати кўрсатувчи шахсий автомобилда Термизга етиб бориш учун 9 соат вақт кетади. Сафар 70 минг сўмдан бошланади.

Энг узоқ саёҳат поездда бўлади, бу тахминан 15 соат давом этади. Чипта нархи танланган вагонгақараб 200 мингдан бошланади.


Термизга етиб боришнинг бешинчи йўли – машина ижарага олиш ва ўзингиз саёҳатга чиқиш. Манзилга етиб бориш ёқилғининг тахминий нархи ва автомобил русумига қараб 500 минг сўмдан бошланади.

Термизга етиб келгач, узоқ сафардан сўнг нафас ростлаш учун бирор жойда тўхташ керак, албатта.


Айни пайтда Термиз шаҳрида 20 дан ортиқ меҳмонхона ва меҳмон уйлари мавжуд. 3 та меҳмонхона марказдан 2-3 километр узоқликда жойлашган: Asson Hotel Termez, Asson Hotel Termez ва Comfortable Home Stay. Бир киши учун яшаш кунига 450 минг сўмдан бошланади.

Саёҳат ва турар жой билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлгач, ташрифини режалаштириш вақти келди. Plov.press минтақани ўрганишни туман ёки қишлоқларга саёҳатдан бошлаш ва тушдан кейин Термиз шаҳрида жойлашган диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишни тавсия қилади. Ушбу жадвал Сурхондарё вилояти ҳудудларида тўхташни режалаштирмаганлар учун мос келади.

Сурхондарё бўйлаб саёҳатнинг биринчи кунида Жарқўрғон минорасини зиёрат қилишни таклиф қиламиз. Объект Термиз шаҳридан 30-40 дақиқалик масофада жойлашган.

Жарқўрғон минораси

Бу минора Қумқўрғон ва Термиз оралиғидагиМинор қишлоғида жойлашган. Султон Санжар буйруғи билан 1109 йилда қурилган. Ҳозир унинг баландлиги йигирма метрдан ошади, лекин қурилиш вақтида қирқ уч метр бўлган.


Меҳмонлар нафақат пастдан томоша қилиши, балки миноранинг энг тепасига чиқиши мумкин, аммо бунинг учун ташриф буюрувчилар чекланган жойда тор ва баъзан тик зинапояларга кўтарилиши керак бўлади.

Минор қишлоғига саёҳат қилгандан сўнг, узоқроққа бориш ёки Термизга қайтиб, у ерда қисқа экскурсия қилиш мумкин.

Термиз археология музейи


Термиз археология музейи 2002 йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини нишонлаш муносабати билан қурилиб, фойдаланишга топширилган. Музейнинг кўплаб экспонатлари милоддан аввалги 100 минг йилдан кўпроқ вақтга тўғри келади. Улар орасида жаҳон аҳамиятига молик 624 та ноёб экспонатлар мавжуд.

Ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси


Сурхондарё вилояти марказидаги муқаддас қадамжолардан бири ҳақли равишда ал-Ҳаким ат-Термизий мақбараси ҳисобланади. Бу меъморий ёдгорлик кўҳна Термизнинг шимоли-ғарбида, бугунги марказдан қарийб 60 км узоқликда жойлашган. Унга микроавтобусда ҳам, таксида ҳам бориш мумкин. Микроавтобусда бир томонлама юриш тахминан 30 000 сўмга тушади.

У ерга борганда, албатта қулай поябзал кийинг, чунки мақбарага туташ ҳудуд жуда катта. Таксига буюртма бериш мумкин, лекин пиёда юриш яхшироқ. Йўл тахминан 5 кмга чўзилган. Яхшиямки, ҳамма жойда ўтирғиччлар, ичимлик сувфавворалари ўрнатилган, йўл бўйлаб дарахт ва гуллар ўтқазилган.

Ат-Термизий Марказий Осиё тасаввуфининг энг йирик намояндаси, саксонга яқин асар муаллифи эди. Илмининг чуқурлиги ва дунёқарашининг кенглиги учун исмига ал-Ҳаким қўшиб айтилган, бу доно деган маънони англатади.

Хожайикон туз ғори


Сурхондарёнинг яна бир диққатга сазовор жойи Хожайикон туз ғоридир. У Шеробод туманида жойлашган. Бу ерда нафақат ғорнинг ғайриоддий кўринишидан илҳом олиш, балки соғлиғингизни яхшилашингиз ҳам мумкин. Маҳаллий мутахассислар бу ерда спелеотерапиядан ўтишни таклиф қилишади.

Хожаймкон туз ғори 1989 йилда топилган. Таъкидланишича, бу ғорда қолиш астма, нафас йўллари касалликлари, сурункали бронхит, пневмония асоратлари, шунингдек тери касалликлари ва иммунитети пасайган беморлар учун жуда фойдали. Туз ғорининг бошқалардан афзаллиги шундаки, бу ернинг иқлими қуруқ ва ғор денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган.

Узунлиги 155 метр бўлган ғорда 3 та даволаш хонаси мавжуд бўлиб, улар бир-биридан ҳарорат, намлик, босим ва микроэлементлар билан фарқланади.

Буддизм мажмуалари

Сурхондарёда бўлган тарихни билувчилар буддизм мажмуаларини зиёрат қилишни орзу қиладилар.

1960 йилларда ўша пайтдаги Термиз ҳудудидан Будда ҳайкали топилган. Ўшандан бери бу замин кўплаб археологларнинг асосий тадқиқот объектига айланди, бунинг натижасида кейинчалик энг қадимги буддизм ибодатхона мажмуалари: Фаёзтепа (милоддан аввалги I аср – милодий III аср), Кампиртепа, Қоратепа топилди. Қадимги мусиқачилар тасвирланган машҳур Айритом элементларининг топилиши бу ҳудудда бир вақтлар буддизм амал қилганлигидан далолат беради.


Фаёзтепа мажмуаси нисбатан яқин, вилоят марказидан 70 км узоқликда жойлашган. Унга махсус туристик транспортда ҳам, таксида ҳам боришингиз мумкин. Бир томонлама йўл нархи камида 50 000 сўм бўлади. Мажмуа яқинида ўлкашунослик музейи жойлашган. Айтганча, унинг собиқ директори Р. Ф. Фаёзов 1963 йилда ушбу тарихий жойни ўрганишга катта куч сарфлаган, шундан сўнг археологлар мажмуани ушбу таниқли тарихчи шарафига номлашга қарор қилинган.


Сурхондарёда яна кўплаб ноёб жойлар бор, лекин уларни 1-2 кунда зиёрат қилиб бўлмайди. Агар пул ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда ҳамма нарса ўзингизга боғлиқ, кимдир учун 200 доллар етарли бўлиши мумкин ва баъзилар учун ҳатто 500 доллар ҳам камлик қилиши мумкин.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал