Татьяна Ли — аёлларнинг ижтимоий тадбиркорлиги ҳақида

Татьяна Ли — аёлларнинг ижтимоий тадбиркорлиги ҳақида

8 март байрами арафасида биз PLOV.PRESS сайтида ёрқин ва машҳур тошкентлик тадбиркор мисолида Ўзбекистонда аёллар бизнеси қандай ривожланаётгани ҳақида сўзлаб беришга қарор қилдик. Татьяна Романовна Ли, алоҳида эҳтиёжли болалар учун бир нечта таълим муассасалари, жумладан, “Contact- profi” ўқув ва тузатиш маркази, “Говоруша” тузатиш ва нутқ терапияси болалар боғчаси ва инклюзив “Liberty” мактаби асосчиси.

Татьяна Романовна, ижтимоий бизнесингизни қандай бошладингиз?

 Бизнес сўзи болалигимдан мени қўрқитарди. Бу мен учун нимадир сотиб олиш ёки сотишдек туюлди. Менга тадбиркорлик сўзи ёқади жамиятга фойда келтирадиган бирор нарса қилиш. 2-синфдан бери болаларга фойдам тегадиган ўқитувчи бўлишни орзу қилардим, дадам 40 йиллик тажрибага эга ўқитувчи. Мактабда ёки болалар боғчасида ишлашни хоҳлардим. 20 йил олдин педагогика университетини педагогика ва психология бўйича магистратурасини тамомлаганман. Кейин Россияда уч йил яшаб,Челябинскдаги “Эгоресурс” ташкилий ва шахсий ривожланиш институтида ва Халқаро интеграциялашган эртак терапияси институтида бир йиллик малака ошириш курсини ўтадим.

Челябинскка қандай бориб қолгандингиз?

 У ерда Россия фуқароси бўлган опам яшайди. Ўшанда унинг кичкина боласи бор эди ва мени ёнигша унга қараб туриш учун чақирди. Жияним ва қизимни тарбиялашга рози бўлдим, опам ишга кетарди. Шу билан бирга таълим ҳам олдим.

Консалтингни ўрганаётиб, мен пул ишлашмумкинлигини англадим. Чет давлат, ижарага олинган квартира  бу осон эмас. Лекин доим очиқкўнгил, жуда фаол инсон бўлганман. Дефектолог билан учрашдим, офис ижарага олиб катталарга психологик маслаҳат беришнибошладим. Хорижий шаҳардаги болалар боғчасига жойлаштириш қийин, чунки хусусий боғча жуда қиммат. Фарзандларим эса жамият ва тизимли мактабгача таълимга муҳтож эди, шунинг учун қизим ва ўғлим боғчага бориши учун Тошкентга қайтишга қарор қилдим. Менда психолог сифатида ўз-ўзини англаш учун катта эҳтиёж бор эди. Ўшанда 30 ёшда эдим.

Таълим лойиҳаларингизни Тошкентда бошлашга қарор қилдингизми?

 Дарҳол эмас. Аввалига “Почемучка”га, кейин Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига ишга жойлашдим, у ерда ота-оналар билан ишладим. Шахсий консултациялар ўтказишни бошладим. Аммо кўпроқ нарсани қилишни хоҳлардим. Тадбиркорликни ўргандим, бизнес, стартаплар ва савдо бўйича барча турдаги бепул онлайн адабиётларни ўқидим. Россиядан китоблар тўла катта сумка билан келдим, чунки ўша ерда кўплаб китоблар сотиб олгандим.Изланувчан психологлар учун маслаҳат мактабини очдим. Қизиққанлар кўп эди. Шу билан бирга Фейсбукда ҳам фаол иш олиб бордим. У ерда дарсларим ҳақида эълонлар бердим ва Психологлар уюшмасига маълумот юбордим. Эртак терапияси бўйича тренинглар ўтказдим, болалар ва катталар учун мураккаб эртак терапияси лабораториясини очдим.

Эртак терапиясига талаб юқорими?

Бу усул ҳар қандай ҳаётий вазиятни метафора ва образлар ёрдамида енгиш имконини беради. Мен алоҳида эҳтиёжли болалар гуруҳларида эртак терапиясини ўтказдим. Ривожланиш учун дидактик ва тузатиш эртаклари мавжуд бўлиб, улар туфайли ижтимоий ўзаро таъсир, ақлий жараёнлар ва ҳиссий-иродавий соҳа тузатилади. 24/7 ва ундан ҳам кўпроқ ишладим. Бора-бора ота-оналар фарзандларига алоҳида репетиторлик қилишимни илтимос қилишди. Мутахассислар кам, яхшилари банд, болалар кўп. Квартира ижарага олиб, уйда болаларга маслаҳат бера бошладим. Шунда марказочишга қарор қилдим, бунга иштиёқим бор эди. Мен кўпроқ одамларга ёрдам беришни хоҳлардим. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтдим.


 Бизнес эгаси сифатида иш бошлаганингизда, энг қийин нарса нима бўлди?

 Асосийси, фикрни мақсадга айлантира олиш, мақсадни амалга ошириш. Бизнесда янги бошланувчилар ишда қоқилади.

Янги тадбиркор нимадан кўпроқ қўрқади?

 Ҳужжатлар, қаерга мурожаат қилишни билмасликдан қўрқиш, расмийлаштириш қимматга тушиши, солиқ идораси қийнаб қўйишидан қўрқишади. Аммо психолог сифатида қўрқув шунчаки номаълум нарса эканлигини биламан. Мамлакатда ўз бизнесингизни расмий рўйхатдан ўтказиш осон. Хуфиёна иқтисодга қаршиман, агар бирор соҳада махфийлик бўлса, бу тадбиркор учун ортиқча стрессдир.

Биринчи марказингиз нимага ихтисослашган?

 “Мўъжизалар олами” марказида алоҳида эҳтиёжли болалар учун “Почемучка”ни ҳам, алоҳида эҳтиёжли болалар учун тузатиш ишларини ҳам бирлаштирмоқчи эдим. Мақсадли аудитория нима эканлигини ҳали ҳам яхши билмасдим. Кейин биз фақат тузатиш ишларига эътибор қаратдик. Ишлар дарҳол йўлга тушиб кетди. Лекин у тездапул олиб келмади. Болалар кўп эди, биз интенсив ишлардик. Кўриниб турибди, жуда қаттиқ ишлайсиз, аммо фойда йўқ. Марказ доимий равишда қўшимча жиҳозлар ва ўқув материалларини сотиб олишга муҳтож, менда ҳали тизимлаштириш ва молияни тўғри тақсимлаш йўқ эди. Бир йил ўтгач, марказни кенгайтиришим кераклигини англадим, жойлар етарли эмас эди.


Ва бизнесингизни қай даражада кенгайтирдингиз?

 Мактабгача ёшдаги болалар учун Contact- profiўқув тузатиш маркази очдим, у аллақачон МЧЖ эди. Биз болаларнинг нутқини, ижтимоий ва таълим қобилиятларини ривожлантириш билан шуғулланардик. Бизда аллақачон 8 та офис бор эди. Бошида 50–60 нафар бола бор эди. Ҳозир уларнинг сони 150–200 га яқин. Жамоа таркибига 25 нафар мутахассис: психологлар, дефектологлар, логопедлар, нейропсихологлар ва бошқалар киради.

Аллақачон стратегияни ишлаб чиқишни биладиган, ташкилий тузилмани, лавозим тавсифларини ёза оладиган, маркетингни тушунадиган ҳақиқий тадбиркорга айландим ва инвестор топдим.

Келинг, инвесторлар ҳақида гапирайлик. Кўпчилик бу бизнесни бошлаш қийин деб ўйлайди.

 Тадбиркорнинг ҳар қандай инвесторни қизиқтирадиган бизнес-режаси бўлиши керак. Ҳақиқий тадбиркор ҳатто қоғоз сочиқчага ҳам бизнес-режа ёза олади, дейишади. Ишончим комилки, нима қилсангиз ҳам, алангаланадиган энергия бўлиши керак.

Биринчи инвесторим дугонам эди. Контактларимни варақладим ва бизнесимга сармоя киритиши мумкин бўлган барчага мурожаат қилдим. Дўстимнинг ўзи тадбиркор эмас, лекин камроқдаромадга қизиқарди. Мен унинг қанча фойда олишини ҳисоблаб бердим ва у пул ажратди.

Иккинчи инвесторимга келсак у мижозларимдан эди. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган, уйдан чиқмаган, мактабга бормаган ўсмир қизга жуда кўплаб жиддий ташхислар қўйилган, отаси уни Contact- profi га олиб келди. Бизни унга доктор тавсия қилганди. Ёз эди, болалар кам, бутун жамоа шу қиз билан ишлади. У ижтимоийлашув ва мулоқотда катта муаммоларга дуч келган, одамлардан қўрқарди, ҳатто машинадан тушиб, ёнимизга келишни ҳам хоҳламади. Аввалига у билан машинада ишладик. Бола мулоқот қилмайди, қичқиради ва тепади. Ёз давомида қиз билан шунчалик қаттиқ ишладикки, кузда у оддий мактабга борадиган бўлди. Дадаси бизга ёрдам берди, у тузатиш ишларига қизиқди ва барча тавсияларимизга амал қилди.

Қизнинг тажрибали ва муваффақиятли тадбиркор бўлган дадаси менга: "Сиз жуда кучлисиз, бундай натижани биринчи марта кўришим, келинг, каттароқ ишларни очайлик", деди. Катта нарсаларга тайёр эмаслигимни айтдим, лекин болалар учун махсус боғча очишга тайёрман – буни ота-оналар сўрашади. Мен унга бизнес-режа ёздим. Қизига кўмаклашганимиз учун миннатдорчилик сифатидафоизсиз ва муддатсиз катта миқдорда пул қарз берди. Бу ҳолатда кўнглим тўлиб, йиғлаб ҳам олгандим.

Натижада болалар боғчаси очдингиз?

 Аввалига вақтим бўлмагани учун “Мўъжизалар олами”ни ёпдим. Ўзим болалар билан ишлашни яхши кўрардим ва бошқаларга қандай топширишни билмас эди. Ташкилий ишлар билан шуғулланасиз ва стратегия билан шуғулланмайсиз, келажакдаги мақсадларни кўрмайсиз, бу бизнес учун ёмон. Кейин вақтим ва кучимнинг 50 фоизини стратегияга бағишлай бошладим, ишлар яхшиланди. Маҳсулот сифатини қандай ошириш ҳақида ўйладим. Бу вақтга келиб маслаҳат мактабини ҳам, эртак терапиясини ҳам тарк этдим.

Биз нутқ терапияси болалар боғчаси, кейин унинг филиали, кейин эса инклюзив мактаб очдик. Алоҳида эҳтиёжли болалар учун таълимни давом эттириш тарафдориман. Бугунги кунда болалар маркази, болалар боғчаси ва жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун бошланғич мактабни бошқараман. Мактабимизда аутизм, СДВГ, ДЦП ва Даун синдроми билан оғриган болалар 1-синфдан 4-синфгача ўқийди.


 Бизнесдаги рақобат ҳақида қандай фикрдасиз ва хизматларингиз бошқалардан нимаси билан фарқ қилади?

 Албатта, рақобатчиларимиз бор. Аммо бу ижтимоий тадбиркорлик бўлгани учун, улар бизнинг дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз. Биз битта яхши иш қиламиз, бирга ўқиймиз, касбий этикага амал қиламиз.

Халқаро стандартларга мувофиқ ишлаймиз, юқори сифатга эгамиз, жамоамиз безовта, биз яхшироқ, кўпроқ қилишни хоҳлаймиз. Биз аллақачон ота-оналарнинг ишончини оқлаганмиз, бизни ихтисослашган шифокорлар тавсия қиладилар, чунки улар бизнинг таълим муассасаларимизда таҳсил олаётган беморларнинг ривожланишини кўришади.

 Ишингизда сизга ёрдам берадиган қандай тадбиркорлик фазилатлари бор?

 Самарадорлик, энергия, доимо ўрганиш ва ўз фикр ва ғояларингизни жамоага этказиш истаги. Агар ўз ходимларингизни рағбатлантирсангиз ва улар ўзларининг муваффақиятларини, шу жумладан молиявий имкониятларни кўрса, сиз билан ишлашни хоҳлашади.

Кўп йиллардан буён таълим соҳасида ишлайсиз. Ўзбекистонда тадбиркорлик учун шароит қандай ўзгарди?

 Ягона дарича пайдо бўлди, бизнесни рўйхатдан ўтказиш маркази, бу қулай, аввал навбатлар бор эди. Ҳужжатлар осонлашди. Ваколатли органлар тезроқ ишлай бошлади. Сўнгги йилларда мамлакатда бизнес билан шуғулланмоқчи бўлганлар учун таълим пайдо бўлди, у илгари йўқ эди. Тажрибали мураббийлар бизнес курсларини ташкил қилади. Бизнес клублари мавжуд. Шу тариқа менторлик соҳаси ривожланмоқда. Ўз навбатида эр ва қариндошлар тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган хотинларини қўллаб-қувватлай бошладилар. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳеч ким таълим лойиҳасини очмайди. Эркаклар автосервис марказлари ва ресторанларни очадилар. Аёллар хусусий боғчалар, мактаблар, марказлар очади - таълим яхшиланади.

 Лойиҳаларингиз учун бирор нарсани қурбон қилдингизми? Ҳиссий чарчаш билан қандай курашасиз?

Болаларимга кам эътибор берганим учун ўзимни айбдор ҳис қиламан." Уларнинг улғайган вақти ўтказиб юбодим. Қизим 16, ўғлим 13 ёшда. Эрим билан ўтказадиган вақтимни бизнесга сарфладим.Ўзимни ҳам чеклаб қўйдим: доимо югурасиз, шошасиз, жинси шимлар, футболка кийиб, ташқи кўринишингиз ҳақида қайғурмайсиз. Ҳамма пул бизнесга кетди. Аммо эрим мени қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, соҳамиз кўп пул олиб келмаслигини тушунишимиз керак, аммо биз ишлаб топган нарсалар ҳаёт сифатини яхшилаш ва фаровонликка эришишга ёрдам беради. Олдин дам олишни билмасдим. Аммо вақт ўтиши билан ўзимни севиш ва ўзимга вақт ажратишни ўргандим. Балиқ тутишни яхши кўраман – ҳар ҳафта балиқ овига бораман. Стол тенниси ўйнайман. Фақат сўнгги бир йилда чарчаганимни ҳис қила бошладим, чунки ўтаётшаг йиллар жуда тиғиз бўларди. Энди оилам билан саёҳат қилишни бошладим. Аввал бундай қилмаганман. Спорт, саёҳат, севимли машғулотлар, қизиқарли нарсаларни синаб кўриш – бу чарчаб қолмаслигингизга имкон беради.

Замонавий ишбилармон аёл сифатида сиз учун 8 март қандай байрам?

 Мен учун 8 март, биринчи навбатда, она ва қизлар куни. Уларга шундай ажойиб бўлгани учун раҳмат айтиш байрами. Эрим менга қандай гуллар беришини кутаман, у мени ҳайратда қолдириш ва хурсанд қилишни хуш кўради. Аёлларга бағишланган ажойиб байрам. Аёл кўп қиррали, у ҳар хил бўлиши мумкин, аммо кўп қобилиятларга эга. Халқаро хотин-қизлар куни турли мамлакатлардан келган аёлларни бирлаштиради ва у барча ерда нишонланади. Мен аёлларнингнимадир қилишини хоҳлайман, чунки бизнес бу онгда, қалбда ва ҳаётда эркинликдир. Мен шундай эркинликка эришдим.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал