Ўзбекистон аёлларнинг энергетика соҳасида ривожланишига қандай ёрдам бермоқда

Ўзбекистон аёлларнинг энергетика соҳасида ривожланишига қандай ёрдам бермоқда

16–18 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги “Лочин” оромгоҳида “Энергетик аёлларнинг халқаро форуми” бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан 200 дан ортиқ мутахассис иштирок этди.

Форум иштирокчилари орасида мамлакатимиз Энергетика вазирлиги тизимидаги корхоналар ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ходимлари ҳам бор эди. Бундан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россиядан энергетика ва нефть-газ корхоналари касаба уюшма қўмиталарининг 10 нафар вакили иштирок этди.

Форум “Ўзбекистон аёли – соғлом оила ва соғлом жамият тимсоли” шиори остида ўтказилди.


Форум давомида иштирокчилар ҳамкасблари билан тажриба алмашишди. Аёлларнинг илмий, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳам тадбирдан кўзланган мақсадлардан бири эди.


Шу мақсадда дастур бир қатор тадбирларни ўз ичига олади:

- Ўзбекистон малакали мураббий-тренерлари кўмагида “Соғлом аёл – соғлом жамият” мавзусида ўқув семинари;

- мамлакат тарихи ва маданияти билан яқиндан танишиш мақсадида қадимий Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларига саёҳат;


- “Аждодлар мероси-ғўзал атласим!” ҳунармандларининг кўргазмаси ва Шўртан газ-кимё мажмуаси хотин-қизлари томонидан ташкил этилган “Замонлар оша – маданий мерос” миллий фолкьлор кўргазмаси;

- фан, ўқиш, тадқиқотга қизиқишни сақлаб қолиш учун "Брейн Ринг" интеллектуал шоуси. Ғолибликни Шўртан газ-кимё мажмуаси жамоаси ва МДҲ давлатларидан келган иштирокчилар жамоаси қўлга киритди;

- “Аёллар ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенглиги” семинари;

- мантиқий фикрлаш учун квест тренинги;

- спорт тадбирлари - қизиқарли спорт ва сув полоси;

- Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри томонидан ташкил этилган “Замонлар оша – маданий мерос” шоу дастури.


Кўриб турганингиздек, форум ҳар томонлама ривожлантириш, тажриба алмашиш, жамоада ишлашга қаратилган бўлиб, бунинг учун қулай муҳит яратилди. Дастур сўнгида иштирокчиларга гулхан ва мушаклар ҳароҳлигида концерт дастури тақдим этилди.


Форум Ўзбекистон энергетика, нефт-газ саноати ва геология соҳаси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар қўмитаси, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон энергетика соҳасида хотин-қизлар сонини кўпайтириш ва уларни ривожлантириш мамлакатда эътибор қаратилаётган вазифадир.

Жумладан, ўтган йили Ўзбекистон вакиллари “Марказий ва Ғарбий Осиёда энергетика соҳасида аёллар” биринчи саммитида иштирок этдилар. Кейин “Аёллар энергетикада” дастури расман ишга туширилди. Бу Марказий ва Ғарбий Осиёда аёлларни энергетика соҳасида рағбатлантиришга қаратилган биринчи мақсадли ташаббусдир.

Дастурнинг мақсади 2030 йилгача энергетика соҳасига жалб қилинган аёллар, маош ва етакчиликда тенг имкониятлар эга бўлишини таъминлашдан иборат.

Бу мавзуга икки томонлама даражада ҳам эътибор қаратилмоқда. Масалан, ўтган йилнинг баҳорида Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Қирғизистон энергетика соҳасида фаолият юритувчи аёллар уюшмаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Сўнгра Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимидаги тажриба билан вазирлик ҳузуридаги Гендер кенгаши вакиллари ўртоқлашди.

Энергетика вазирлиги, тизимдаги корхона ва ташкилотларда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ролини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар яратиш, шунингдек, ишдан бўшатиш ва жинсга қараб ишлашдан бош тортиш ҳолатлари йўқлиги ҳақида сўз юритилди.

Умуман олганда, 2022 йилги маълумотларга кўра, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси тизимида 120 минг 730 киши ишлаган. Уларнинг 13 минг 700 нафари аёллардир. Аёлларнинг умумий сонидан 3120 нафари олий, 7500 нафари ўрта махсус, 3800 нафари ўрта маълумотга эга.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал