Улар Ўзбекистонни бугун ўзгартиришмоқда: республикадаги энг муваффақиятли аёлларнинг Топ-10 лиги

Улар Ўзбекистонни бугун ўзгартиришмоқда: республикадаги энг муваффақиятли аёлларнинг Топ-10 лиги

Аёллар аллақачон барча соҳаларда ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлиб улгуришди. Ҳозир улар эркаклар билан тенгма-тенг тадбиркорлик қилишаяпти, шартномалар тузишаяпти, йирик битимлар имзолашлашаяпти. Биз бугун Ўзбекистондаги 10 та энг муваффақиятли аёллар рўйхатини туздик. Албатта, бу шунчаки шартли равишда. Зеро, уларнинг ҳар бири республика тараққиётига муносиб улуш қўшган ва барчаси биринчи ўринга лойиқ.

10-ўрин. Мухлиса Азизова: ўзбек киносининг стереотипини ўзгартирди


Ким у? Режиссёр, сценарист ва продюсер, «Ўзбекистон миллий кинокомиссияси» бош диреКимри.

Карерасининг бошланиши. Қаҳрамонимиз тасвирчилар билан ишлаш жараёнида Ойбек Абдушукуров билан танишиб қолади. Улар биргаликда хусусий студияларда фаолият кўрсатишади, турли клиплар суратга олишади. Шу билан биргаликда Мухлиса газета ва журналлар учун фоторепортажлар ҳам тайёрлайди. Шу тариқа кун сайин энг катта орзуси – кино суратга олиш учун яқинлашиб бораверади.

Ҳозир. Мухлисанинг илк режиссёр сифатига иши бу қисқа метражли “Дунё соҳили” фильм бўлди. Бу кино “PROLOGUE”  қисқа метражли кинолар фестивалида ғолиб деб топилди. “Она” киноси, “Welcome to Bukhara” махсус ролиги, “Чаён” лойиҳаси – барчаси томошабинлар ва экспертлар томонидан юқори баҳоланди.

Режалар. «Кино — бу менинг ҳаётим, усиз яшашни тасаввур ҳам қилолмайман. Суткадаги 24 соатлик вақтимни унга бағишлаганман. Ҳатто уйга келганимдан кейин ҳам нималарни ўйлайман, ўйлаганларимни пишитаман, кейин ўтириб қоғозга тушираман”, – дейди Мухлиса Азизова.

Россия ҳақида. Мухлиса Азизова республика кино саноати вакилларининг россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорлиги, жумладан суратга олиш жарёнларида, мамлакат кино тизимини янги босқичларга кўтаришига ишонади.

9 -ўрин. Юлдуз Мавлонова: Гўзаллик салони ва келгусида ўз брендини яратиш


Ким у? La Sposa гўзаллик салони асосчиси ва Smart Kid болаларни эрта ривожлантириш лойиҳасининг ижодкорларидан.

Карерасининг бошланиши. 24 ёшида шахсий ишини бошлаган, бир тунда ҳар томонлама ҳисоб-китоб қилинган бенуқсон бизнес-режа тузган.

Ҳозир. Мана 9 йилдирки, La Sposa гўзаллик салони Ўзбекистон ва яқин атрофдаги келинларни кийинтириб келмоқда. Компания бир нечта хорижнинг таниқли брендларининг вакили ҳисобланади. Она бўлгач, Smart Kid болаларни эрта ривожлантириш лойиҳасини бошлади.

Режалар. Ҳозир Юлдуз тез орада ҳаётга татбиқ этиладиган яна бир лойиҳа устида ишламоқда. Бу унинг шахсий бренди.

Севги ва кўмак. “Мен ҳеч қачон ота-онам томонидан тўсқинликни сезмаганман. Аксинча улар ҳар доим қароримиз қандай бўлишига қарамасдан бизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишган. Ҳеч қачон бизнинг уйимизда “Аждодимизни шарманда қилма” ёки “Сен албатта шундай бўлишинг керак” деган гаплар бўлмаган”.

8-ўрин. Лилия Шакирова: MMA ва UFC


Ким у? Ўзбекистон шаънини асосий босқичда аралаш жанг санъати турнири UFC (Ultimate Fighting Championship)да ҳимоя қилган MMA жангчиси (Mixed martial arts).

Карьерасининг бошланиши. Қиз ҳар куни муштлашувлар бўлиб турадиган ҳудудда улғайди. Шу боис онаси уни спортга берди. Олти кун ўтмасдан спорт тўгараги аъзоси ўтказилган турнирда иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳозирда. Қиз UFCнинг олий лигасида жанг қилмоқда. Асосий жангда эса ғолиблик учун курашди. UFC тарихида ҳали дебютантнинг асосий кардда жанг қилгани кузатилмаганди. Қаҳрамонимиз эса нафақат жанг қилди, балки ютиб ҳам чиқди. Бу ҳам UFC, ҳам Ўзбекистон тарихи учун икки карра улкан ҳодиса бўлди.

Режалар. Ҳозир Лилия UFC тизимида қатнашмоқчи ва барча кучли жангчилар билан беллашиш ниятида.

Эътиқоди. “Олдинига мени шунчаки жанг қилганим учун муҳокама қилишди. “Сен қиз боласан, муштлашиб нима қиласан”, – дейишарди. Аммо диний томондан тақиқланган деган гапларга эътибор қаратмасдим”, – дейди Шакирова.

7 -ўрин. Зарина Ёдгорова: бизнес-она, оналар ва аёлларга кўмак соҳаси


Ким у? Yes for Zoom агентлиги асосчиси, Orange group компаниялар гуруҳининг ҳамкори, Selfmama Uzbekistan лойиҳасининг ташаббускори.

Карьерасининг бошланиши. Зарина иқтисодий йўналиш бўйича олий маълумот олгач, “халқаро бизнес маркетинги” мутахассислиги йўналишида 13 йил фаолият кўрсатди.

Ҳозирда. У Ўзбекистон бозорига кириш ниятидаги импортчи корхоналарга кўмаклашувчи Yes for Zoom агентлиги раҳбари. Orange group компаниялар гуруҳи эса ташқи рекламадан тортиб барча жараёнларни қамраб оладиган мамлакатдаги энг машҳур агентликлардан ҳисобланади. Зарина оналикни бизнес билан қўшиб олиб боришга уринаётган аёлларни ўқитиш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган Selfmama Uzbekistan лойиҳасининг ижодкори ҳам.

Режалар. Асосий мақсад оналар ва бўлажак оналарга имкон қадар кўпроқ кўмаклашиш, олға интилиш йўлини излаётганларга керакли билим, кўмак ва илҳом бериш.

Блог. Зарина ўз ғояларини, фаолияти ва натижаларини Instagram саҳифаларида ёритиб боради. Буларнинг барчасини рафиқа ва учта қизалоқнинг онаси сифатида уддалаб келмоқда.

6-ўрин: Дилфуза Қуролова: ўзининг ва бошқаларнинг ҳуқуқи учун кураш соҳаси


Ким у? Инсон ҳуқуқлари соҳаси ҳуқуқшуноси, Жаҳон банкининг ижтимоий ривожлантириш лойиҳаси ва Халқаро ҳуқуқшунослар комиссиясининг ҳуқуқ масалалари консультанти, фаол фуқаро.

Карьерасининг бошланиши. Бу йўлни танлашимга икки нарса сабаб бўлган. Биринчиси – ота-онам, иккинчиси эса саккиз ёшимда оиламизда бир муаммо туғилди, ўшанда илк марта адолатсизлик нима эканини кўрдим. Университетни тугатгач, меъмор бўлишни режалаштириб чизиш ишлари билан шуғулландим, ота-онамга тадбиркорликда ёрдамлашдим, суд ва прокуратура органларида жамоатчи сифатида фаолият кўрсатдим.

Ҳозирда? Дилфуза – Жаҳон банкининг ижтимоий ривожлантириш бўйича консультанти, Халқаро ҳуқуқшунослар комиссиясининг ҳуқуқ борасида консультанти. Жаҳон иқтисодий форумининг янги ташаббуси - Global Shapers Tashkent Hubнинг раҳбари ва ижодкори.

Режалари. Қиз аҳоли учун бепул юридик маслаҳатлар беради, маҳаллий илмий ишлаб чиқариш жамиятларига кўмаклашади. Ҳозирда бу фаолиятини бир тизимга солиш борасида изланмоқда.

Ҳуқуқ. Инсон ҳуқуқи унинг аёл ёки эркаклиги билан ўлчанмайди. Улғайиб, ўсмирлик палласини ортда қолдиргач, ҳаётимда таҳқирлашга уриниш ҳоллар бўлганига амин бўлдим, аммо буни ўша пайтда сезмаганман. Бир пайтлар қизни ҳомиладор ҳолида ишдан бўшатишган ҳам.

5-ўрин. Ёқутхон Мажидова: неврология ва тиббиёт


Ким у? Тиббиёт фанлари доКимри, профессор, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг неврология, болалар неврологияси ва тиббиёт генетикаси кафедраси мудири, Республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош неврологи, Ўзбекистон неврологлар ассоциацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Каръерасининг бошланиши. Неврология — ўз танлови эди. Аёлнинг онаси болалар неврологияси кафедрасининг доценти эди. Баъзида ойиси билан унинг ишхонасига борган қаҳрамонимиз болалигиданоқ уларнинг шифокорлик фаолияти билан таниш эди. Ўша пайтдаёқ анчагина тасаввурга эга бўлган Ёқутхон бу соҳага жуда эрта меҳр қўйди.

Ҳозирда. Педагогик ва шогирдлар билан боғлиқ фаолиятини жамоатчилик ишлари билан бирга олиб боради. Неврология соҳасида энди иш бошлаётган ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш, уларга бу соҳада тўғри йўл кўрсатишни асосий вазифаси деб билади. Ўз фаолияти давомида олима 5 патентли илмий иш ва бир қатор янгиликлар яратди.

Режалар. Яна 5-8 йилдан кейин Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини дунёнинг энг етакчи давлатлари қаторида кўришни хоҳлайди.

Оилаасосий таянч. «Менга кўмак ва ёрдам бергани учун оиламдан миннатдорман. Янги хонадонга қадам босган илк куним, қадрли қайнонам шундай деганди: «Сиз, албатта, тиббиёт фанлари доКимри бўласиз, биз эса бу борада сизни қўллаб-қувватлаймиз». У чиндан ҳам ҳаммасида мени қўллади ва кўмак берди».

4-ўрин. Гулчеҳра-бегим Маҳмудова: Ўзбекистондаги биринчи аёл тадбиркор ва халқаро beauty-компанияси раҳбари


Ким у? Ўзбекистондаги илк аёл тадбиркор, Parfum Gallery атирлар савдо дўконлари тизимининг ижодкори, санъатшунослик фанлари кандидати, ёзувчи, сценарист, продюсер.

Карьерасининг бошланиши. 1985 йилда фаолияти хорижий давлатларнинг Маданият кунларини ўтказишга боғлиқ бўлган “Традиция” кооперативини очди. Халқ ансамбиллари ва амалий санъат намуналари кўргазмаларини ташкил қилишарди. 1990 йилга келиб эса кооператив янги кўринишга айлантирилди. ООО Begim – унинг янги бизнеси.

Ҳозирда. Жорий йилда Begim фирмаси ва Parfum Gallery дўконлар тизимига 31 йил тўлади. Тошкентда уларнинг 9 та филиали мавжуд, тез орада яна иккитаси очилади. Begim — дунёдаги машҳур 150 та брендларнинг республикадаги ягона ва расмий дистрибьютори ҳисобланади.

Эртак. Бўш вақтларда қаҳрамонимиз болалар учун роман ва эртаклар ёзади. «Чинни чилимнинг идиши» номли трилогияси чоп этилган. Биринчи китоб, Бухоро амирининг махфий хазинасига бағишланган, иккинчиси Амир Темурнинг машҳур ёқут тоши хусусида, охиргиси эса узоқ йиллик тарихга эга, ҳозирда эса қиролича Елизавета II нинг тожини безаб турган Кўҳинур олмоси борасида.

Режалар. Гулчеҳра-бегим Silk Road Land номли кўнгилочар боғлар тизимин яратиш умидида. Ҳайкаллар, тарихий бинолар, буюк тарихий қаҳрамонлар қиёфалари акс этган бу каби боғлар Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Озарбойжон, яъни бутун Буюк Ипак йўли бўйлаб қад ростлашини истайди.

3-ўрин. Азиза Умарова: БМТда 10 йил, ўзининг хусусий консалтинг компанияси ва аёлларни илҳомлантириш


Ким у? Smartgov Consulting, консалтинг компанияси ижрочи директори,  Uzbekistan Airports компанияси кузатув кенгаши аъзоси

Карерасининг бошланиши. Азиза БМТ тараққиёт дастури лойиҳаларида қатор соҳаларда раҳбарлик қилган.

Ҳозир. Қаҳрамонимиз, давлат бошқаруви томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаб борадиган хусусий консалтинг компаниясига эга. Мижозлари давлат ташкилотлари ва халқаро молия институтлари.

Аёллар учун илҳом манбаи. Аввалига Азиза фейсбукда палбик очди, у ерда волонтёлар билан биргаликда ўз ҳаёти мисолида аёлларни илҳомлантирувчи мақолалар, машҳур аёлларнинг доно фикрлари ва тарихини бериб боради. Кейин эса ҳар ойда бир мавзу иккита спикер кўринишида аёллар учрашувини ташкил қилади. Аёлнинг бу ташаббуси катта қизиқиш билан қарши олинди.

Режалар. Бугун ҳаётга дарҳол татбиқ қилиниши керак бўлган лойиҳалардан бири бу Ўзбекистонда инсон ресурслари борасида бўлиши керак деб ҳисоблайман. Кейинчалик узоқ давом этадиган лойиҳалар эса Марказий Осиё давлатлариниг ўзаро минтақавий ҳамкорлик қилиши, маданий ва таълим соҳасида тажриба алмашишига йўналтирилиши лозим. Халқларимиз бирдамлигига ишонаман.

2-ўрин. Гулнора Маҳмудова: Ўзбекистон тадбикор аёллар ассоциацияси ва аёлларга бизнес кўмак


Ким у? Ўзбекистон тадбиркор аёллар ассоциациси раиси, бизнесини бошқариш, аёллар тадбиркорлиги, давлат ташкилотлари ва жамоатчилик уюшмалари билан ижтимоий ҳамкорлик борасида 20 йиллик тажрибага эга.

Карерасининг бошланиши. Ўзбекистон тадбиркор аёллар ассоциацияси 1991 йилда ташкил этилганди, ўшанда у Марказий Осиёдаги илк шундай уюшма ҳисобланарди. Унинг бундан мақсади ўз бизнеси тақдимотини ўтказиш ва ишончли ҳамкорлар топиш эди.

Ҳозир. Бугунги кунда қаҳрамонимиз аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги лойиҳалар устида ишламоқда.

Режалар.  Ассоциация мақсади — тажрибали тадбиркор аёллар билан биргаликда, энди иш бошлаётган қиз ва аёл тадбиркорлар учун ҳам умумий платформа яратишдир. Бу ҳаракатга қанча кўп аёл бош қўшса, уларнинг ҳаётида шунча тез ўзгаришлар ясаш мумкин бўлади.

Аёлларга бизнес кўмак.  Ассоциациянинг бутун минтақани қамраб олган бизнес-тренингларида 300 дан зиёд аёллар бизнес соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаб боришади. Ҳозир Гулнора бизнес кўмак учун аёл тадбиркорлар ўртасида онлайн учрашув ҳам ташкил қилмоқда. Шунингдек, хорижий элчихоналар вакиллари иштирокида кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Уларда хорижда қандай бизнес қилиш лозим, нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот бериб борилади.

1-ўрин. Лейла Белялова: Дунёдаги энг муваффақиятли аёлларнинг топ-100 лиги ва қушлар турларини асраб қолиш


Ким у? Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, «Flamingo» талабалар клуби раҳбари, Ўзбекистон қушларни ҳимоя қилиш жамияти аъзоси.

Карерасининг бошланиши. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари экотизими ва биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва қушларнинг ноёб турларини асраш соҳасида фаолият олиб боради. Шу қаторда йиртқич қушларнинг ҳам. Ҳозир 61 ёшда.

Ҳозирда. «Лейла – университет лектори, шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари экотизими ва биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва қушларнинг ноёб турлари, жумладан йиртқич қушларни ҳам асраш соҳасига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда», – дейди BBC экспертлари.

Режалар. Лейла режалари ҳақида гапиршни хуш кўрмайди. Аммо унга узоқ умр ва имкон қадар кўпроқ ноёб қушларни асраб қолишни тиласак бўлади.

Рейтинг. Лейла Белялова 2018 йилда экологияни ҳимоя қилиш ва қушларнинг турларини асраб қолиш соҳасига қўшган ҳиссаси учун дунёдаги энг муваффақиятли аёллар рейтингининг 100 талигидан ўрин олган.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал