Оқ рангли автолар, палов ва самолётлар. Жанна Бадоева Тошкент ҳақидаги сонни суратга олмоқда

Оқ рангли автолар, палов ва самолётлар. Жанна Бадоева Тошкент ҳақидаги сонни суратга олмоқда

Телебошловчи Жанна Бадоева Тошкентда суратга олиш ишлари билан банд, бу ҳақда Instagramдаги обуначиларига маълум қилди. Бу ерда “Ўзгаларҳаёти” лойиҳасининг навбатдаги сонини тайёрламоқда.

“Бугун Тошкентдаги туғруқхонада бўлдим, энди машина бозорига бораман ва нега уларнинг 99 фоизи оқ рангда эканини билиб оламан”, – деб режалари билан ўртоқлашди телебошловчи биринчи кун.

Обуначилар бу саволга дарҳол изоҳларда жавоб бера бошладилар. Кўпчилик бунга сабаб Ўзбекистонда асосан оқ рангли автомобиллар ишлаб чиқарадиган Chevrolet заводининг мавжудлиги билан изоҳлади. Бошқалар бу рангни амалийлик билан изоҳладилар, чунки мамлакат иссиқ ва жуда чанг иқлимга эга.

Кейин Бадоева суратга олишнинг иккинчи куни ҳақида яна бир пост билан бўлишди.

“Кеча мен қабристонда, бугун тергов изолятори ва самолёт таъмирлаш заводида бўлдим!!!! Бу завод Тошкент шаҳрида жойлашган!!! Биринчи марта “йиғилаётган” самолётда бўлдим”, деди у.

Телебошловчи самолёт кабинасидан олинганвидеони эълон қилди, уни телеграм каналимизда кўришингиз мумкин.

Бошқа видеоларда эса палов тайёрланиши билан танишди ва Тошкент Бродвейи бўйлаб саёҳат қилди.

Қайд этиш керакки, шарҳларда обуначилар Жанна Бадоевани шаҳарнинг бошқа қизиқарли жойлари, масалан, “Ҳаёт” итлар маскани ва “Илҳом” театрига таклиф қилишган. Баъзилар мухлислар билан учрашув ўтказишини ҳам хоҳлашди.

“Ўзгалар ҳаёти” – бошқа саёҳат дастурлари орқали кўпчиликка таниш бўлган Жанна Бадоеванинг муаллифлик кўрсатуви. Ўзининг телевизион лойиҳасида бошловчи турли мамлакатлардаги одамларнинг ҳаёти ҳақида гапиради, уларнинг кундалик турмуш тарзи ҳақидаги саволларга жавоб беради.

“Ҳар доим чет элликларнинг ички ҳаётига қизиқиб келганман. Маҳаллий аҳолининг музлатгичида нима бор, шифохоналари қандай, ойига электр ва сувга қанча пул сарфлайди, пенсионерлари қандай кун кечиради. Бу оддий маълумот ҳеч қаерда мавжуд эмас. Албатта, дастуримизнинг энг қийин қисми ўз уйига киритадиган, одати ва анъаналари, шунингдек нархлар ва маошлар ҳақида тўғригапирадиган қаҳрамонларни топишдир”, – деди Жанна.

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал