“Осиё арслони”. Улуғбек Қодиров ўзбекистонлик машҳур қаҳрамон ролини ижро этади

“Осиё арслони”. Улуғбек Қодиров ўзбекистонлик машҳур қаҳрамон ролини ижро этади

Улуғбек Қодиров Минскда бўлиб ўтган “Лістапад” кинофестивалида маълум бўлишича “Казбек” ўзбек-беларусь фильмида бош ролни ижро этади. Актёр ўзбекистонлик қаҳрамон, разведкачи партизан Мамадали Топиволдиев ролини ўйнайди, уни фашистлар “Осиё арслони” деб аташган.

Суратга олиш ишлари шу йилнинг декабрь ойида бошланиши кутилмоқда. Фильм режиссёри Муҳамад Али Искандаров.

(ССИЛКА) 

Улуғбек Қодиров фильмдаги иштироки ҳақида шундай деди: “Ушбу фильмда бош роль – Ватаним қаҳрамони ва ҳимоячиси образини ўйнаганимдан ниҳоятда фахрланаман. Бу катта шараф ва масъулиятдир. Бу менинг уруш мавзусидаги фильмларида иштирок этишдаги биринчи тажрибам. Бу ишга жуда жиддий қарайман ва тайёрланаман”.

Ролга тайёргарлик кўриш учун Қодиров озиши керак. Бундан ташқари, у мунтазам равишда спорт залига ҳам қатнаши керак.

Фестиваль давомида Ўзбекистон делегацияси ва фильмнинг ижодий жамоаси суратга олиш жараёнида фойдаланиш режалаштирилган табиий жойларга ташриф буюришди. Бундан ташқари, либослар танлови бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон ва Беларусь киноижодкорлари 3 йилдан буён фаол ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади. Шунингдек, у “Казбек” фильми бюджетини – 2 миллион доллар эканини айтди. Бу суммани“Ўзбекфильм” ва “Беларусфильм” киностудиялари ўзаро бўлишадилар.

Қодиров учун бу бир неча йиллик танаффусдан кейин катта кинога қайтиш бўлади. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг баҳорида актёрнинг сериалда ишлашга қайтгани ҳам маълум бўлганди. Қодиров 2016 йилда фаолиятини тўхтатган, шундан сўнг бир муддат АҚШда яшаган, кейин эса Ўзбекистонга қайтганди.

Kinopoisk сайтига кўра, Улуғбекнинг ҳисобида 31 та фильм бор. У “Барон”, “Оҳ, Марям, Марям”, “Хоин” ва бошқа фильмлардаги роллари билан алоҳида шуҳрат қозонган.

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал