Ўзбекистон делегациясининг Бутунжаҳон ёшлар фестивали ҳақидаги илк таассуротлари

Ўзбекистон делегациясининг Бутунжаҳон ёшлар фестивали ҳақидаги илк таассуротлари

Россиянинг Сочи шаҳрида Бутунжаҳон ёшлар фестивали (ВФМ) қизғин давом этмоқда ва тадбирларда ўзбекистонлик ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Республикадан 200 дан ортиқ киши борди. Делегация таркибига Ўзбекистон кўнгиллилар уюшмаси лойиҳа менежери, 5 йилдан ортиқ тажрибага эга волонтёр Белашова Сабина ҳам кирди. Ўзбекистон делегацияси вакили таассуротлари ҳақида PLOV.PRESS батафсил маълумот берди.

Интервьюдан бир парчани Телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин.

 Нима учун ВФМ га келишга қарор қилдингиз?

– Турли услублар ва мавзуларга қизиқаман, бу ерда бутун спектр қамраб олинган – бизнес, маданият, биринчи навбатда кўнгиллилик ва турли хил тиббий тадбирлар. Демак, ҳаммаси битта катта майдонда. Бу улкан спектр жуда жозибали.

 Ўзбекистон ва Россия ёшларини қандай умумийлик бор?

– Ҳаммамиз дўстона, ҳаммамиз кўп қирралимиз ва барчамиз жуда ижобиймиз.

 Бу ерда бошқа мамлакат вакиллари билан нималарни баҳам кўрасиз?

– Кўпчиликни республикамиз маданияти қизиқтиради. Ўзбекистон жуда ранг-баранг ва қуёшли. У ерда қандай шаҳарлар ва диққатга сазовор жойлар борлиги ҳаммани қизиқтиради. Кўнгиллилар кимлар, улар кўнгиллилар фаолиятига қизиқишади. Бу тажриба алмашиш.

ВФМ да кўплаб форматлар мавжуд, ярмаркада миллий ҳикояларингизни тақдим этасиз. Ўзбекистон делегацияси ўзини бошқа йўл билан танитяптими?

– Кўплаб миллий рақслар, миллий қўшиқлар, шунингдек, модалар кўргазмасида Ўзбекистон иштирок этади, миллий либосларимиз намойиш қилинади.

 Сизнингча, Ўзбекистон делегацияси нимаси билан ажралиб туради?

– Ҳар бир мамлакат қайсидир маънода ўзига хосдир. Ўзбекистон ҳам ўз навбатида МДҲ давлатидир. МДҲнинг асосий қисми эса мезбон давлат бўлгани учун бу ерда биз мамлакатимизнинг самимийлигини кўрсатамиз. Ҳамма қизиқади, доимо табассум қиламиз, доимо нимадир қиламиз, ўзимизга тортамиз ва жалб қиламиз. Келагналар эса: “Оҳо, бу Ўзбекистон!”, дейиши керак.

– Таассуротлардан ташқари яна нима олиб кетишни режалаштиряпсиз?

– Биринчидан, тажриба. Жуда ажойиб тажриба. Европада кўнгиллилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшлар билан гаплашдим. Бундай ҳолат эса мен учун жуда муҳим тажриба. Кўнгиллиликнинг қизиқарли соҳаси шундаки, у турли мамлакатларда фарқланади. Бундан ташқари, нанотехнология ҳам жуда қизиқ. Франция ва Италияда нанотехнология Германияга қараганда бироз яхши ривожланган ва бу тажриба мен учун қўл келади, чунки технология ҳам қайсидир маънода фаолиятим билан боғлиқ.

 “Дунё одами” ким?

– “Дунё одами”? Одамлар. Ҳар бир халқ “дунё одами” ва ҳар бир инсон жамиятнинг бир қисмидир.

 

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал