Ўзбекистон ва Россия маданий тадбирларни кўпроқ ўтказмоқчи

Ўзбекистон ва Россия маданий тадбирларни кўпроқ ўтказмоқчи

Россия Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил ШвидкойЎзбекистонга келди. У Ўзбекистоннинг бир қанча расмийлари томонидан икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун қабул қилишди

Жумладан, 3 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашувларбўлиб ўтди.


Томонлар ҳамкорликнинг кенг доираси, жумладан, ахборот соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига тўхталди. Бундан ташқари, икки томонлама ва кўп томонлама форматларда қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Айтганча, М. Швыдкой Ўзбекистонга “Самарқанд — МДҲнинг маданий пойтахти” дастурининг очилиш маросимида иштирок этиш учун келган. У бошқа расмий меҳмонлар билан бирга гала-тадбирда чиқиш қилиши режалаштирилган. Энди йил давомида Самарқанд МДҲда йирик бунёдкорлик тадбирларига мезбонлик қилади.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал