Энди Бухорода. Yandex Go Ўзбекистоннинг яна бир шаҳрида иш бошлади

Энди Бухорода. Yandex Go Ўзбекистоннинг яна бир шаҳрида иш бошлади

Бухорода Yandex Go такси хизмати ишга туширилди. Ундан фойдаланиш учун дастурни юклаб олинг ва манзилни кўрсатиш кифоя. Хизмат автоматик равишда энг яқиндаги ҳайдовчинитопади.

Нархи шаҳардаги энг қулай таърифга мос. Ўртача саёҳат нархи 2,5 минг сўмдан бошланади. Аниқ нарх буюртма берилиши билан дарҳол маълум бўлади ва кутилмаган вазиятларда ўзгармайди.

Хизматнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, такси рақамини қидириш ва қўнғироқ қилиш шарт эмас. Бир неча ҳаракат билан дастур ёрдамида машинага чақириш мумкин. Бу ерда исталган вақтда автомобиль маркаси ва рақами каби асосий маълумотларни текшириш мумкин.

Бундан ташқари, дастур карта орқали онлайн тўловҳам қабул қилади. Агар керак бўлса, куннинг исталган вақтида бу хизматга мурожаат қилиш мумкин.

Бухоро қулай онлайн такси хизматини йўлга қўйган биринчи шаҳар эмас. Аввалроқ Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган, Андижонда иш бошлаганди.


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал