Олима аёллар ҳаракати – ташкилотларда гендер тенглигини тарғиб қилиш. Ўзбекистонда тематик фестиваль ва танловлар ўтказилади

Олима аёллар ҳаракати – ташкилотларда гендер тенглигини тарғиб қилиш. Ўзбекистонда тематик фестиваль ва танловлар ўтказилади

24–31 октябрь кунлари Ўзбекистонда “ХХI аср аёли” Республика фестивали ва “Фан ва инновациялар ривожида аёлларнинг ўрни”халқаро форуми бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик ва хорижлик олима аёллар иштирок этади.

Тадбирлар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилади.

Фестиваль шиори: “Олима аёл жамият кўзгусидир”. У танловлар ва спорт тадбирларини ўз ичига олади. “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” танлови бошланди. Маҳаллий ташкилотчиларга тадбирларни ўтказиш бўйича услубий тавсиялар ва намунавий сценарийлар тақдим этилди.

Бундай фестиваль ва танловлар замонавий жамиятда аёлларнинг ўрни мавзусига эътиборни жалб қилишнинг яхши усулиҳисобланади. Улар турли соҳадаги аёлларга ўзини ва ишини ифода этиш, касбий ва шахсан ривожланиш имконини беради.

Баъзи ҳолларда бундай тадбирлар турли ташкилот ва компанияларда гендер тенглиги сиёсатининг самарадорлигини синаб кўриш имконини беради. Шу тариқа, жорий йилнинг октябрь-декабрьойларида “Гендер тенглигида фаол” миллий танлови ўтказилади. Унинг вазифалари қаторига мамлакатдаги ҳар бир ташкилотда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги ишларни рағбатлантириш киради.

Танлов уч босқичда: биринчи – туман (шаҳар), иккинчи – вилоят, учинчи – республика босқичида ўтказилади.

Унда қуйидаги номинациялар кўзда тутилган:

— “Гендер тенглигини таъминлашда энг фаол давлат органи”;

— “Гендер тенглигини таъминлашда энг фаол ҳокимлик”;

— “Гендер тенглигини таъминлашда энг фаол ташкилот”;

— “Гендер тенглигини таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти”;

— “Гендер тенглиги ҳақидаги энг яхши теледастур”;

— “Гендер тенглиги ҳақидаги энг яхши веб-сайт ёки портал”;

— “Гендер тенглиги бўйича энг яхши мақола”.

Гендер тенглиги мавзусидаги йирик тадбирлар глобал амалиётдир. Қолаверса, уларда Ўзбекистон аёллари ҳам иштирок этиб, нафақат ўзларини, балки ватанларини ҳам танитмоқда. Масалан, июльойида Жанубий Кореяда ихтирочи аёлларнинг KIWIE-2023 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда 40 та давлатдан 400 дан ортиқ аёл иштирок этди.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистонлик олим аёллар юқори натижаларни кўрсатди. Улар тиббиёт, технология ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида 4 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медали ҳамда 5 та махсус мукофотга сазовор бўлди. Бу ўзбекистонлик мутахассисларнинг юксак профессионал маҳоратидан далолат беради.


Кўргазмалар, фестиваллар ва танловларда аёллар ҳамкасблари билан мулоқот қилиш ва бошқа ташкилотлар, баъзан эса мамлакатлар вакиллари билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўладилар.

Уларни республикада ўтказиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг халқаро тадбирларда иштирок этишини таъминлаш давлат томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан биридир. Август ойида Қашқадарё вилоятида “Энергетика соҳаси аёллари халқаро форуми” бўлиб ўтди. Сентябрьойида Ўзбекистон делегациялари Тожикистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти аъзоларининг минтақавий йиғилишида ва Беларусда ўтказилган биринчи Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форумидаиштирок этди.

Айниқса, таълим ва малака ошириш йўналишларида кўп ишлар қилинмоқда. Мамлакатимизда таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини ошириш бўйича дастурлар қабул қилинмоқда. Масалан, 2022 йилдан бошлаб 5 йиллик иш стажига эга аёллар тавсиянома асосида олий ўқув юртларига кириши мумкин.

Дастурлар нафақат йирик шаҳарлар, масалан, Тошкентга тегишли, балки бошқа ҳудудлардан ҳам кенг амалга оширилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилоятининг “Тароқли” маҳалласида хотин-қизларни иш билан таъминлаш микромаркази ташкил этилди. Улар ҳунармандчилик соҳаларини ўрганади. Бу ерда ногиронлиги бўлган ишсиз аёллар ҳам ўқитилади.


Қорақалпоғистон Республикасида эса қишлоқ аёллари иш билан таъминланмоқда. Улар касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўргатилади. Бундан ташқари, уларга оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.

Бу чора-тадбирларнинг барчаси Ўзбекистонда тобора кўпроқ хотин-қизларнинг билим олиши, меҳнат қилиши имконини бермоқда. Ўз навбатида, бу уларга моддий жиҳатдан мустақил бўлиш, оиласига ёрдам бериш, ўз ҳуқуқлари ва кучли томонларига ишончини ошириш имкониятини беради.

Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп, лекин муҳими, турли даражадаги қадамлар қўйилмоқда. Шу тариқа, Ўзбекистонда яқинда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинган 2030 йилгача Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш стратегияси амалгаоширилмоқда. Йиғилишда нафақат бу борадаги ютуқлар, балки хатолар устида ишлаш имконини берадиган камчиликлар ҳам қайд этилгани муҳим аҳамиятга эга.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал