Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги. Нималар қилинмоқда ва нимага эътибор қаратиш керак?

Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги. Нималар қилинмоқда ва нимага эътибор қаратиш керак?

Хотин-қизлар тадбиркорлиги бутун Ўзбекистондатадбиркорликнинг ажралмас қисми бўлиб, мамлакат иқтисодиёти ривожи ҳамда умумийфаровонликка бевосита таъсир кўрсатади. Айни пайтда бу соҳада хотин-қизларнинг улуши 25 фоизни ташкил этмоқда, бу кўрсаткични 40 фоизгаетказиш мақсад қилинган.

Давлат томонидан аёллар тадбиркорлигиниривожлантириш, республика хотин-қизларинитадбиркорликка кенг жалб этиш чораларикўрилмоқда. Охирги 5 йил давомида мазкур соҳагаоид 10 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларқабул қилинди.


3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг касб-ҳунар ўрганиш истагидабўлган аёлларни янада қўллаб-қувватлашга доирянги чора-тадбирларни ўз ичига олган қарори қабулқилинди.

Унга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал вақишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатишйўналишларида таҳсил олишни хоҳловчи хотин-қизлар давлат гранти асосида таълим олишларимумкин. Уларнинг харажатлари тўлиқ давлатбюджети ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда аёллартадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенгкўламли чора-тадбирлар аллақачон амалгаоширилмоқда:

— аёлларнинг касб-ҳунар таълими;

— муҳтож аёлларни иш билан таъминловчитадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;

— тадбиркор аёлларга имтиёзли кредитлар;

— 2022–2024 йилларда “Тадбирокр аёл” дастуриамалга оширилмоқда;

— маҳаллаларда аёллар бандлигини таъминлаш васаломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкилэтилмоқда.


“Ўзбекистон 2030” стратегиясида хотин-қизларниқўллаб-қувватлаш тизимини мустаҳкамлаш, ҳуқуқва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш бўйича ҳам чора-тадбирларбелгиланган.

Унга кўра, раҳбарлик лавозимларида аёллар улуши30 фоизга ошиши керак.

Эндиликда сиёсий партиялар сафидараҳбарликдаги аёллар улуши 47 фоиз, тадбиркорлик фаолиятида 37 фоизни ташкил этади. 2 мингга яқин хотин-қизлар давлат ва жамоатташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолиятюритмоқда.

2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, аёллар раҳбарликқилаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 мингдан ошган.


Бундан ташқари, амалга оширилаётган ислоҳотларсамарасида барча соҳаларда хотин-қизлар салмоғиортиб бормоқда. Бугунги кунда тиббиётда 77 фоиз, таълимда 74%, иқтисодиёт ва саноатда 46% аёлларулушига эга.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик тадбиркорлар нафақатдавлат, балки турли ташкилотлар томонидан ҳамқўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, мамлакатда“Тадбикор аёл” ишбилармон аёллар уюшмасифаолият юритмоқда. Ёрдам нафақат янгибошловчилар, балки иш бошлаган тадбиркорларгаҳам тақдим этилади. Самарқанд вилояти бўлимираҳбари аввалроқ PLOV.PRESS нашрига берганинтервьюсида уюшма фаолияти ҳақида гапирганэди.

Ушбу соҳада кўрилаётган чора-тадбирларгақарамай, аралашувни талаб қиладиган муаммоларҳали ҳам кўп. Салбий гендер стереотиплари, айниқса, чекка ҳудудларда аҳолининг ҳуқуқий, молиявий ва рақамли саводхонлиги пастлиги шуларжумласидандир.

Ҳозир Ўзбекистон аҳолиси 36 миллиондан ошиб, қарийб ярми, 17 миллиондан ортиғини аёлларташкил этади. Бу аёлларнинг таълим олиши вакейинги касбий ривожланиши мавзусини ниҳоятдадолзарб эканини кўрсатади. Аёллар мамлакатаҳолисининг ярмини ташкил қилади, демак, уларнинг ривожланишига эътибор бермасликжамият ҳаётининг барча жабҳаларининг таназзулгаучрашига олиб келиши муқаррар.

Эътиборлиси, ижтимоий йўналтирилган лойиҳа ватадбиркорлик субъектларининг асосий қисминиаёллар амалга оширмоқда. Улар нафақат ўзларинитаъминлаш, балки жамият, маданият, экология соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал қилишгақаратилган лойиҳаларни ҳам ташкил этишмоқда. Яъни, у ёки бу тарзда, бошқалар учун фойдалидир.

Хотин-қизлар сиёсий, ижтимоий, иқтисодий вабошқа соҳаларда фаол иштирок этса, бу уларнингривожланишига туртки бўлади. Шу боисЎзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаштизимини такомиллаштириш, уларнинг жамиятдагимавқеини янада мустаҳкамлаш, жумладан, умуманолганда ва ташкилотларда гендер тенглигинитаъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

 


O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал