Болаликдан машҳурлар: Ўзбекистоннинг ёш блоггерлари

Болаликдан машҳурлар: Ўзбекистоннинг ёш блоггерлари
Улар ҳали 18 ёшга тўлгани йўқ, лекин минглаб одамлар уларни танишади. Саҳифасини нафақат тенгдошлари, балки катталар ҳам кузатиб боришади. Ҳатто етакчи реклама агентликлари ҳамкорлик қилишни таклиф қилишмоқда.

Plov.Press бир неча йилдан буён блог юритиб келаётган ўзбекистонлик ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини варақлади.

Амирбек Шодмонов @Shadsway





Эҳтимол, бугунги кунда Ўзбекистондаги энг машҳур ўсмир блоггерлардан бири бу 13 ёшли Амирбек Шодмоновдир. Блог юритганига бир йил бўлмасдан унинг Instagram ва YouTube саҳифаларида 1 миллиондан ортиқ фолловер пайдо бўлди. Унинг кўпчилик фолловерлари (1,1 миллион) Instagramда “ўтиришади”. Бу ерда ёш блоггер ҳаёти ҳақида сўзлаб беради, нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё бўйлаб қилган саёҳатлари ҳақида ёрқин суратлар ва таассуротлар билан ўртоқлашади. YouTube каналида Амирбек ўзининг “Мен бўламан” дастурини олиб боради, бу ерда у бизнесменлар, таниқли блоггерлар, реставраторлар, ҳайдовчилар билан суҳбатлашади, у ёки бу касбнинг жозибадорлиги ҳақида гапиради. Таъкидлаш жоиз, у 13 ёшида нафақат маҳаллий, балки хорижий компаниялар билан ҳам фаол ҳамкорлик қилиб, яхши пул ишлаб топмоқда.

Самуэль Зингерман @samuel.zingerman





Самуэль эндигина 10 ёшда ва у аллақачон мухлислар армиясига эга. Instagramда унинг саҳифасини 33,9 минг фолловер кузатиб боради. У дунёнинг ярмини кезган, “Мини ва мистер Осиё”, “Маркази Осиё вице-мистери” танловларида кўплаб гран-при ва унвонларни қўлга киритган, клип ва телешоуларда роль ўйнашни ёқтиради. Бундан ташқари, 10 ёшли блогер спорт, яъни футбол билан фаол шуғулланади ва мусиқани яхши кўради. Ўз саҳифасида у оиласи ва дўстлари ҳақида гапиради.

Саидаъзам Саидгазиев @saidazamhon




Саидаъзам республикада таниқли хонанда Нилуфар Усмонованинг тўнғич ўғли. Яқинда у 16 ёшга тўлди. Узоқ вақтдан бери ижтимоий тармоқларда. 2014 йилдан бери Instagramда ўз блогини юритиб келади, унга 21,4 минг киши фолловер бўлган. Унинг саҳифасида сиз оилавий архивдан кўплаб фотосуратларни кўришингиз мумкин. Чиқишларида оиласи билан боғлиқ таъсирли дақиқаларни ҳам тасвирлайди. Кўпгина фотосуратлар ва видеоларда икки укаси ва иккита синглисини кўришингиз мумкин. Айтганча, уларнинг ҳар бири ўз блогига эга. Масалан, Нилуфар Усмонованинг кенжа қизи 3 ёшли Сафия Раҳимованинг Instagramда 13,7 минг фолловери бор.

Опа-сингил Ёдгоровалар @ amina.yasmina.esmira





Опа-сингил Ёдгоровалар – Амина, Ясмина ва Эсмираларнинг бугунги кунда Instagramда 5 мингга яқин фолловерчилари бор. Катта опа-сингил – эгизаклар Амина ва Ясмина болалар модаси, мактаб ҳаёти ва теннис каби севимли машғулотлари ҳақида гапиришади. Яқинда улар “Little miss and mister 2021” болалар гўзаллик ва истеъдод танловининг Гран-присини қўлга киритдилар. Энг яхши 7–10 ёшли иштирокчилар орасида опа-сингил Ёдгоровалар ҳам бор эди. Амина ва Ясмина пойтахтдаги хусусий мактаблардан бирининг учинчи синфида ўқийди. Уларнинг умумий саҳифасида Эсмиранинг мактабгача ёшдаги кўплаб фотосуратлари ва видеотасвирларини ҳам кўриш мумкин. Ёш бўлишига қарамай, опа-сингиллар аллақачон катта реклама шартномалари тузишишмоқда.


Мариям Усманова @bibionish






Мариям Диёра ва Бобур Усмоновларнинг қизи (россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни). 2013 йилда 11 ёшли қизнинг отаси автоҳалокатда вафот этди. Қизнинг онаси Диёра муваффақиятли ишбилармон аёл, Bibiona Couture брендининг асосчиси. Мариямнинг Instagram саҳифасида 16,4 минг фолловери бор. Унинг блогида ёш Мариям суратга тушган эксклюзив ва ижодий либослар намойиши барчага бирдек қизиқ.

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Teglar:

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал