Палов ва самимий одамлар. Россия телешоуси иштирокчилари Ўзбекистон ҳақида нимани эслаб қолишди?

Палов ва самимий одамлар. Россия телешоуси иштирокчилари Ўзбекистон ҳақида нимани эслаб қолишди?
Россиянинг “Самарқандда омон қолиш” кўрсатуви иштирокчилари Ўзбекистондаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Уларнинг кўпчилиги шоунинг оғир шартларига қарамай, хурсанд бўлишди.

Уларнинг фикри ва таассуротлари акс этган видео PLOV.PRESS телеграм каналида эълон қилинди.

Эндиликда юлдузлар Ўзбекистонга лойиҳа қоидаларида кўрсатилганидек омон қолиш, синов ва югуриш учун эмас, балки гидларни тинглаш ва мазали таомларни истеъмол қилиш учун қайтишни хоҳлайди. Дарвоқе, россиялик машҳурлар паловни татиб кўриб, мазасидан мамнун бўлишди.


Хонанда Юлия Паршута чиндан ҳам яқинларини соғиниб қолгани, бироқ айни пайтда Ўзбекистонда ўзини уйидагидек ҳис қилганини тан олди.

Кўрсатув бошловчиларидан бири Павел Воля ҳам ўз фикри билан ўртоқлашди. У ҳайратда қолди ва маҳаллий аҳолига миннатдорчилик билдирди.

Бизга суратга олиш жараёнларида учратган энг яхши одамларсиз, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни “Самарқандда омон қолиш” лойиҳасининг премьераси бўлиб ўтди. Шартларга кўра, иштирокчилар беш юлдузли меҳмонхонада яшаш ҳуқуқи учун жамоа бўлиб ўзаро беллашадилар. Мағлуб бўлганлар тоғ лагерининг оғир шароитида “омон қолишга” мажбур.

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал