Улуғбек Қодиров иштирокидаги “Осиё арслони” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

Улуғбек Қодиров иштирокидаги “Осиё арслони” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

Тошкент ВГИК талабаси Муҳаммад Али Искандаровнинг “Осиё арслони” ўзбек-белорусьфильмини суратга олиш бошланди. Фильм Совет Иттифоқи Қаҳрамони Мамадали Топиволдиев ҳақида ҳикоя қилади, унинг ролини ўзбек киноси юлдузи Улуғбек Қодиров ижро этади.

Суратга олиш ишлари ҳар икки давлатда бўлиб ўтади. Фильмнинг тахминий бюджети 2 миллион долларни ташкил қилади.

Мамадали Топиволдиев ёки уни “Казбек” деб аташган, Белорусдаги Могилёв ва Витебск вилоятларида партизан ҳаракатининг раҳбари, шунингдек, партизанларнинг “Чекист” деб номланган 5-отрядининг разведка бўлими командири эди. Казбекнинг боши учун Адольф Гитлер 50 минг рейхсмарка - 825 минг доллар мукофот тайинлаганди.

Ушбу филмни суратга олиш режалаштирилаётганиноябрь ойида Минскдаги “Листапад”кинофестивалида маълум қилинди. Кейин жойларни текшириш ва либосларни танлаш бўлиб ўтди. Дастлаб суратга олиш ишлари декабрь ойида бошланиши керак эди.

Ўшанда Улуғбек Қодиров Ватан қаҳрамони ролини ўйнашидан фахрланишини таъкидалаганди. Шу билан бирга, актёр ўзига ишониб топширилган масъулиятни тушунди ва суратга олишга тайёрланди, жумладан, вазн йўқотди.

Улуғбек Қодиров мухлисларга “Барон”, “Оҳ, Марям, Марям”, “Сотқин” ва бошқа филмьлари орқали яхши таниш. Бир неча йил АҚШда яшади, бироқ Ўзбекистонга қайтган.

O'zbekistondagi eng so'nggi yangiliklar
smartfoningizda

@plov.press

Шунингдек, ўқинг

Подпишитесь
на наш Telegram канал